UZ

Сўнгги янгиликлар

12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  0 12:10Роналду Англияга қайтиши мумкин?!  0 11:42Жанубий Америка Рекопасида сенсация! "Фламенго" совринни Аргентина клубига бой берди  3 11:21Суперлига старти — сюрпризлар саҳнасими?  4 10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   2 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  3 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  10 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  5 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  3 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  15 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1

Александр Мочинов: “Мақсад – олий лига!” Янгиликлар

Александр Мочинов: “Мақсад – олий лига!”

Бир ҳафта муқаддам “Бунёдкор”ни тарк этиб, жамоамизни қабул қилиб олган ёш мутахассис Александр Мочинов енг шимариб иш бошланади.
Куни кеча Александр Владимировичдан cайтимиз учун махсус интервью олдик.

- “Оқ-тепа” мураббийлик фаолиятимда муҳим роль ўйнаган. Биласиз, мураббийликни шу клубда бошлаб, тажриба оширганман. Таклифга келсак, клуб раҳбари Ғанишер ака Шоғуломов анчадан буён мени бош мураббийликка чақириб келарди. Бу инсон билан илиқ муносабатда бўлганлигим учун охири таклифга лаббай деб жавоб қайтардим. Сабаби, “Оқ-тепа” бу йил ўз олдига жиддий вазифа қўйган, яъни, олий лигага чиқмоқчи. Айнан шу ҳолат таклифга ижобий тарзда жавоб қайтаришимга сабаб бўлди. Бу ерда мен келажакда рақобатбардош жамоага айланадиган клуб тузмоқчиман. Бошқача айтганда, ишни босқичма-босқич олиб бориб, кучли жамоани шакллантиришни режалаштирганмиз. Асосийси, “Оқ-тепа”да енг шимариб ишлаш учун барча шароитлар яратилган.

Икки йил аввалги ҳолат билан солиштирадиган бўлсам, жамоа ташкилий томондан сезиларли даражада олдинга катта қадам ташланган. Қолаверса, “Оқ-тепа” ўзбек футболида ўз ўрнига, номига эга бўлиб улгурди. Клуб тарбияланувчилари олий лига жамоаларида тўп сурмоқда. Клуб раҳбарияти тўғри сиёсат олиб бораётгани учун жамоа йилдан-йилга ривожланиб бормоқда. Балки ривожланиш тезкорлик билан амалга ошмаётгандир, аммо “Оқ-тепа” мақсади сари дадил қадам ташламоқда.

Олий лигага чиқса бўладими? Албатта, нега бўлмас экан? Шунчаки, ишлар тўғри олиб борилса ва мақсад сари барча бир бўлиб ҳаракат қилинса, кифоя. Ўйлайманки, раҳбарият ҳам олдимизга қўйилган вазифамизни уддалашимиз учун бизга қўлдан келганча ёрдам беради. Қисқаси, барчамиз мақсад сари ҳаракат қилсак, олий лигага чиқамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика