UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Александр Лакасетт: "Лион" президенти ёзда жамоадан кетишим мумкинлигини билади" Янгиликлар

Александр Лакасетт: "Лион" президенти ёзда жамоадан кетишим мумкинлигини билади"

"Лион" клуби ҳужумчиси Александр Лакасетт мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетиши мумкинлигини айтиб ўтди.


"Мен Англия премьер лигаси ҳақида ўйлаяпман. Ҳар бир футболчи учун премьер лига жуда қизиқарли туюлади. Англия чемпионатида ўйнаш учун мен янада ўз ўйинимни кучайтиришим лозим. Ҳозирда айнан ўйинимни янада яхшилаш ҳақида ўйлаяпман ва бунинг учун меҳнатдан қочмайман. Ёзда балки "Лион"дан кетарман. Клуб президенти бу ҳақда билади. Январда "Лион"дан кетмайман. Бу борада ўз мақсадим ва вазифамиз бор. Биз мавсум сўнгига қадар иккинчи ўринни қўлга киритиб, ЕЧЛга йўлланма олишимиз лозим. Иккинчи мақсадим тўпурарлик маҳоратимни ошириш. Франция терма жамоасидаги кўплаб дўстларим АПЛ ҳақида жуда илиқ сўзларни айтишмоқда. У ердаги муҳит ўзгача эканлигини таъкидлашмоқда. Жамоалар асосан ҳужумкор ўйин намойиш этишади ва ҳужумчиларни диққатини тортади. "Лестер"нинг натижаларига қаранг, бу ерда рақобат жуда кучли. "Лестер" икки йил аввал лигага чиққанди. Ҳозир эса улар турнир жадвалида кучли тўртталикдалар. АПЛ бу ўзгача чемпионат. Мен "Лион"ни жуда яхши кўраман. Мен бу йилда кўп йилни ўтказдим. Олдинлари "Лион"да қолишга тайёр эдим. Ҳозир эса кетишга ҳозирланмоқдаман", - дейди Лакасетт.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика