UZ

Сўнгги янгиликлар

15:25Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум". Таркиблар маълум  4 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  11 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  3 14:00Суперлига. "Сўғдиёна" – "Бунёдкор" 0:2 (матнли трансляция)  0 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  0 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  56 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  17 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3 09:53Шукуруллаев: "Уларга қарши баҳсда бор кучимизни бериб қўйдик"  3 09:26"Ливерпуль" АПЛ юлдузига қизиқиш билдирмоқда. Бироқ У Аморим жамоасида тўп сурмоқчи  0

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди" Янгиликлар

Александр Крестинин: "Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз. Ҳакам тўғри қарор қабул қилди"

Суперлиганинг 23-тури доирасида "Насаф"га қарши ўйиндан кейин "Локомотив" бош мураббийи Александр Крестинин фикрларини билдирди.




"Насаф"ни чемпионлик билан табриклайман. Бир ярим тайм давомида бир киши кам бўлиб ўйнаш осон эмас, шунга қарамай йигитлар яхши ҳаракатланишди. Четлатишга қадар вазиятлар яратиб тургандик", - деди Александр Крестинин.

- "Локомотив" кетма-кет бешинчи учрашувда мағлубиятга учради. Бунга сабаб нима?

- Фикрингиз тўғри. Ҳар бир учрашувда сўз билан тасвирлаб бўлмас индивидуал хатоларга йўл қўймоқдамиз. Индивидуал хатолар туфайли мағлубиятга учраяпмиз, афсуски.

- Иван Рогач кутилмаганда қизил карточка олди. У ҳакамга нима деган эди?

- Бир нарсани тушунишимиз керак. Ҳакамлар ҳеч ким билан гаплашишмайди ва ҳакамларга гапиришга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Бу китобда ёзиб қўйилган қоида. Ҳакам барчасини тўғри қилди. Ҳимоячи бундай қилиш мумкин эмаслигини билмас эдими? Албатта, бундан хабардор эди. Биз интизом учун жарималар қўллаймиз. Мен ҳеч қачон бундай жарималарга ишим тушади деб ўйламаганди, очиғи. Футболчи ўз ҳиссиётларини жиловлай олиши керак. Ўз туйғуларини тия олмайдиган футболчини, профессионал деб аташ нотўғри. У 20 ёшлик футболчи эмас, ҳаттоки 20 ёшли футболчи ҳам бундай қилишга ҳаққи йўқ.

- Валерий Кичиннинг ўйини менга ёқмоқда. Кичин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Кичин билан узоқ вақтдан бери танишмиз. У жуда маҳоратли ҳимоячи эканлиги сир эмас. Бугун ҳам ўз даражасида ўйнаб берди.

- "Бунёдкор" билан бўлган фарқ 5 очкони ташкил этмоқда. Жон сақлаб қолиш учун кураш ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- "Бунёдкор"нинг ўз мақсадлари бор. Бизнинг мақсадимиз эса, қолган уч баҳсда тўққиз очкони қўлга киритиш. Эътиборлироқ бўлишимиз керак, бугунгидай футболга алоқадор бўлмаган жиҳатлар ўйин натижасига таъсир ўтказмаслиги керак.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика