UZ

Сўнгги янгиликлар

12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   3 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  8 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   6 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  1 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  15 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  4 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  11 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2 07:30Ўзбекистон МТЖга номзод футболчи иккинчи даврани “Сўғдиёна“да ўтказади  4 01:19"Милан" "Торино" футболчисининг трансферини эълон қилди  0

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди" Янгиликлар

Александр Глишич: "Динамо" футболчилари ҳали нималарга қодирлигини исботлайди"

Championat.asia сайтида интервьюлар давом этади.

Галдаги суҳбатдошимиз қишки трансферлар ойнасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига келиб қўшилган босниялик ҳужумчи - Александр Глишич. Футболчи Арманистон чемпионати жорий мавсумида 9 ўйинда қатнашиб, битта гол урди. У 2019 йилдан бери мазкур клуб шарафини ҳимоя қилиб келади.  У билан интерьвю давомида бир қатор саволларга жавоб олдик


- Александр сизни юртимизда кўриб турганимиздан хурсандмиз. Янги жамоага кўникиш жараёни қандай кетяпти? Умуман олганда "Динамо"дан олган биринчи таассуротингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Дастлабки хулосаларим жуда ижобий. Клубда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилганлигини кўрдим. Улар ўз ишларини профессионал тарзда бажаришмоқда, дея оламан. Шаҳарда "Динамо"нинг ишқибозлари кўплигини сезиш қийин эмас. Улар ҳам, биз ҳам Суперлига стартини сабрсизлик билан кутмоқдамиз. Стадионга келган ҳар бир мухлисга хурсандчилик улашишни мақсад қилганман. 

- Европа Лигаси ва кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси бўлган "Алашкерт" жамоасидан Суперлигага чиққан "Динамо"га келдингиз. Сизни бу ерга келишда нима ундади?

- Гапингиз ҳақиқатни ўзи. Мен янги саргузаштларни яхши кўраман. Бу билан биргаликда "Динамо"нинг келажакдаги режалари ўзига жалб қилди. Бош мураббий аввалдан мени ўз жамоасида кўришни истагани муҳим рол ўйнади. Ўзбекистон футболи ҳақида кўп маълумотларни айтишди. Якунда Самарқандга келишга қарор қилдим. 

- "Динамо"дан таклиф тушиши билан тасаввурингизга биринчи бўлиб нима келди?

- Биринчи бўлиб Самарқанд фикри туғилди. Чунки бу жуда катта тарихга эга шаҳар ҳисобланади. Аммо бу ҳақида кўп ҳам гапира олмайман.Чунки келганимга бор йўғи 7 кун бўлди. Ҳозирда асосий эътибор машғулотларга қаратилган. Мана шу вақт ичида кўплаб иқтидорли футболчилар борлигига гувоҳ бўлдим. Видео ва расмлар орқали стадионлар билан танишдим. Менимча бир неча ойдан кейин қисман хулоса қилиш мумкин. Олдинда узоқ мавсум кутмоқда. Томоша қилишга ҳали улгураман. 

- Жамоада ўзингизга асосий рақобатчи сифатида кимни кўряпсиз?

- Ким билан рақобатлашишимдан қатъий назар барчамиз бирлашишимиз керак. Шундагина натижа бўлади. 

- Арманистон клубида бир нечта чиройли голлар муаллифига айлангансиз. Бунда албатта жамоадошларингизни ҳам ҳиссаси катта бўлган. Лекин "Алашкерт" ва "Динамо" футболчиларининг даражаси турлича. Бу ерга келиб ўз даражангиз тушиб кетишидан қўрқмайсизми?

- Йўқ, мени буни ўйламаяпман. Ўйиним пасаяди, деб ўйламаймаган бўлардим. Кўрдимки, "Динамо"да ёмон футболчилар йиғилмаган. Тўғри янги келган футболчилар ўзларини ҳали тўлиқ кўрсатишга улгуришмади. Лекин бу йил улар нималарга қодирлигини исботлай олишади. Жамоа ва майдон ичида барча битта футболчига айланади. 

- Бундай фикрингиздан кўриниб турибдики, ўзбекистонлик футболчиларни танийсиз?

- Масалан Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида эшитганман, десам тўғри бўлади. Улар топ даражадаги маҳоратли ижрочилар ҳисобланади.

- Самарқандлик футбол мухлисларига нима дея оласиз?

- Футболчилар майдонда мухлисларга завқ улашиш учун ўйнайди. Бу йил давомида Самарқанд халқини ўз ўйинимиз ва натижаларимиз билан қувонч улашмоқчимиз. Айтганимдек чемпионат бошланишини биздан ҳам кўпроқ улар кутаётганини ҳис қилиб турибмиз. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика