Александр Глеб: "Барселона"га ўтишни истамаганман"

Mirjalol Normatov
22 мар 2020
Белоруссиялик машҳур футболчи Александр Глеб "Барселона"га ўтиши борасида гапирди.

"Венгер мени жамоада сақлаб қолишга интилган. Кетганимда мендан ҳафа бўлган. Тўғриси ўша пайтда жамоадан кетишни истамаганман. Бироқ агентлар менга шуни мажбурлашган. Нима учунлигини билмайман.

"Бавария" ва "Интер"дан ҳам менда вариантлар бор эди. Бироқ уларга каталонияликларнинг таклифи маъқул келган", - деди Глеб.

Глеб 2008-2011 йиллар давомида "Барселона"да ўйнаб, 3та соврин ютган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal