UZ

Сўнгги янгиликлар

07:00Саудия Арабистони футболчилари Ўзбекистон U-23га қарши баҳс олдидан нималар деди?  0 00:50"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади  0 00:15"Аталанта" Ретегини 65 млн. еврога сотди  2 00:12МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди  4 23:48Сауль Туркияга кўчиб ўтиш фикридан қайтди. Нега?  0 23:13As ўқувчиларининг 72% "Реал" Винисиус билан шартнома узайтиришини хоҳламайди  2 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  3 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  4 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  3 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  6 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  1 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  7

Александр Гейнрих: “Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас” Янгиликлар

Александр Гейнрих: “Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас”

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Таиландга қарши учрашув олдидан машғулот ўтказди. Ушбу баҳс олдидан терма жамоамиз ҳужумчиси Александр Гейнрих ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Таиланд терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ЖЧ саралаш 3-босқичи доирасидаги Эронга қарши учрашув олдидан яхши тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таиландга қарши учрашувда натижа муҳим эмас. Асосийси Эронга қарши баҳс олдидан оптимал формага кириб олсак бўлгани. Бу билан Таиландга мағлуб бўлсак ҳам бўлаверади дегани эмас. Жаҳон чемпионатига бормоқчимизми, демак бизда бошқа йўл йўқ. 

Эрондан фақат ғалаба билан қайтишимиз керак. Кўпчилик мухлислар Эрон терма жамоасининг таркибидан ҳавотирланаётган эмиш. Футболда фамилиялар рол ўйнамайди. Бизда ҳам кучли футболчилар бор. Биз улардан қўрқмаймиз. Фақат ғалаба қозониш учун майдонга чиқамиз. Аввалги саралаш босқичида Эрон терма жамоасини ўз уйида мағлубиятга учратган эдик. Бу сафар ҳам мана шу натижани такрорлашга ҳаракат қиламиз”, - дейди Александр Гейнрих.


Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика