UZ

Сўнгги янгиликлар

23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  2 23:15АПЛ. "Манчестер Юнайтед" – "Шеффилд Юнайтед". Бошланғич таркиблар аниқ!  4 23:12АПЛ. "Эвертон" – "Ливерпуль". Таркиблар аниқ!   1 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  21 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик" Янгиликлар

Александр Ежов: "Ўйин сифати бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам эдик"

Coca Cola Суперлигаси 4-тури доирасида "Сурхон"дан учралган мағлубиятдан кейин "Бухоро" жамоаси катта мураббийи Александр Ежов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Рақибларни ғалаба билан табриклаймиз. Мағлубиятдан кейин нима дейиш мумкин? Гол уришимиз ҳам мумкин эди, афсуски ўтказиб юбордик. Дастлабки 10 дақиқаликда эътиборни йўқотдик ва дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Бу бизнинг темпимизга ҳам таъсир қилди. 

- "Бухоро"га ҳужумда агрессивлик етишмади.

- Сиз ҳақсиз. Бизга агрессивлик етишмади. Бу ерда ҳозир бир қанча ньюанслар бор, айниқса жароҳатлар. Ҳозир бир қанча футболчиларимиз жароҳатдан қайтган ҳолда ўйнашди ва шу сабабли уларга жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Бундай ҳолатда бирданига ўйинларга киришиб кетиш осон бўлмайди. 

- Александр Станиславлевич қачон таркибга қайтади?

- Шифокорлар гуруҳи бор. Яқин вақтларда унинг бу борадаги ҳолатига аниқлик киритамиз. 

- Қизил карточка ҳақида нима дея оласиз, улар ўйинга қанчалик таъсир қилди. Ҳакамлик борасида нима дейсиз?

- Ҳакамларнинг қўмитаси бор, улар бу ҳолатни кузатишади. Биз олдин ўзимизни яхшилашимиз керак. Ўйинни тахлил қиламиз, қандай хатолар қилганимизни кўриб чиқамиз. Қизил карточка эса исталган ўйинда таъсирини ўтказади. Бугун дуранг ўйнашимиз ҳам мумкин эди. Бироқ айтганимдек, гол уриш бобида омадимиз келмаяпти. Ўйин бобида "Сурхон"га мағлуб бўлмадик, балки, яхшироқ ҳам кўрингандирмиз.

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика