UZ

Сўнгги янгиликлар

17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  2 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  4 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  7 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0 10:37Футзал. Терма жамоамиз бугун Қирғиз Республикасига қарши баҳс олиб боради  0

Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди" Янгиликлар

Александр Ежов: "Муаммоларга қарамай футболчиларим ирода кўрсата олишди"

Про лига 19-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Истиқлол" учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир мавсум ва қийин кунларни бошимиздан ўтказганимизга қарамасдан йигитлар бугун ирода кўрсата олишди. Қизиқарли мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Ҳиссиётларга ва асабийлашишларга бой ўйин ўтди. Аввал ҳам айтганман сен урмасанг сенга уришади. Муаммоларга қарамай футболчилар майдонга чиқиб курашмоқда. Таркибимизда жароҳат олганлар кўп.

Ҳужумчиларимизга маҳорат етишмаяпти. Охирги нуқта қўйишда қийналишмоқда. Ҳар бир ўйинда кўплаб вазиятлар яратишмоқда. Ҳар бир баҳс кучли босим остида кечмоқда.

Ҳабибулло Матёқубовни ортиқча мақтамоқчи эмасман. Бу салбий таъсир қилиши мумкин. Чунки ушбу ҳолат менталитетимизга ҳосдир. Уни мақтасам ўзидан юлдуз ясаб олиши мумкин. Яна ёш иқтидорли футболчилар кўп. Хоразмда доим иқтидорлар етарлича бўлган. Уларнинг орасида келажакда Суперлигада ҳам ўйнай оладиганлар ҳам топилади. Бу борада ишлашда давом этамиз",- дейди Ежов.



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика