UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   15

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас" Янгиликлар

Александр Ежов: "Истиқлол" билан ўтказилган учрашувдаги 3 очконинг бекор қилиниши ёқимли эмас"

Про-лиганинг 5-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Хоразм" (5:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Александр Ежов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.




- Ўйин ҳақида

- "Нефтчи" клуби ҳамда жамоа мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги тезкор тарзда киритилган голлар ўйиннинг умумий натижасига таъсир кўрсатмасдан қолмади. Биринчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ голлар ўтказиб юбордик. Ўз ўйинимизни тўлақонли намойиш этгунимизга қадар Фарғона жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилди.

- "Истиқлол" жамоаси билан кечган баҳсда жамоангиз қўлга киритган 3 очко бекор қилинди. Мазкур холатга муносабатингиз қандай?

- Албатта, бу ёқимли эмас. Регламент – бу барча бирдек амал қиладиган ҳужжат. Биз ҳам ҳамма қатори бунга амал қиламиз. Тортишгандан фойда йўқ.

- Бугун жамоангизнинг йирик ҳисобда мағлуб бўлганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

- Биз ўйин давомида кўп маротаба консетрацияни йўқотдик. Бундан ташқари, "Нефтчи"да кучли легионерлар бор, уларнинг ёрқин ўйини умумий натижага таъсир кўрсатди. 

- Ўйин қайдномасида фақат бир нафар дарвозабон кўрсатилган, бунинг сабаби нима?

- Ўтган учрашувда жамоамиз дарвозабони қизил карточка олганди. Шу сабабли бугун бизда фақат бир нафар дарвозабон бор эди.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика