Алекс Фергюсон: "Ван Гаал барчасини тўғри қилмоқда"
Tolibjon Qosimov
9 окт 2014, 11:20
"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи сэр Алекс Фергюсон ҳозирги мураббий Луи ван Гаал ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Ван Гаал МЮда кўп нарсани ўзгартирди, агар ҳиссиётга берилмай фикр юритсак у барчасини тўғри қилмоқда. Янги жамоа қуриш учун унда тажриба ҳам қобилият ҳам етарли. У ишга ажойиб тарзда киришди", — дейди Фергюсон The Telegraph нашрига.