UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   2 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер АПЛ шон-шуҳрати залига киритилди Янгиликлар

Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер АПЛ шон-шуҳрати залига киритилди

Икки ҳамкасб АПЛ шон-шуҳрати залига киритилган илк мураббийлар бўлди.

МЮ ва "Арсенал" собиқ бош мураббийлари Алекс Фергюсон ва Арсен Венгер АПЛ шон-шуҳрати залига киритилди. Икки мутахассис бундай шарафга эга бўлган илк мураббийлар ҳисобланишади.

Фергюсон ва Венгердан ташқари Алан Ширер, Тьерри Анри, Эрик Кантона, Рой Кин, Фрэнк Лэмпард, Деннис Бергкамп, Стивен Жеррард, Дэвид Бекхэм, Пол Скоулз, Дидье Дрогба, Венсан Компани, Серхио Агуэро, Патрик Виейра, Уэйн Руни, Иан Райт ва Петер Шмейхель ҳам Премьер лига шон-шухрати залига киришга муваффақ бўлишган.

Маълумот учун, Фергюсон 1986 йилдан 2013 йилга қадар МЮни бошқарган ва 13 марта мамлакат чемпиони бўлган. Умумий ҳисобда эса Сэр Алекс 38 та соврин ютган. Арсен Венгер эса "Арсенал"ни 1996-2018 йиллар оралиғида бошқарган. Венгер бошчилигида "тўпчилар" уч марта чемпион бўлишган ва умумий ҳисобда 14 та совринга эришишган.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика