UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  0 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  109 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  9 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью Янгиликлар

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью

De Telegraaf журналисти Марк Вервей "Манчестер Юнайтед" янги устозини суҳбатга тортди.

"16 майдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўп нарса рўй бериши керак. Масалан, мураббийлар штаби ва таркибни тайёрлаш. Мен бу жуда эҳтиёткорлик билан қилинишини хоҳлайман.

Роналду билан ишлашни интиқлик билан кутаман. У — барча ютуқлари ва жўшқинли эканлиги туфайли гигант. Албатта, мен унинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман. У клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолиши ва ажойиб статистикасини давом эттириши мумкин", – деди тен Хаг.

Скоулз, Невилл, Фердинанд ва уларнинг фикри ҳақида:

"Бунинг таъсири бор. Лекин, шу билан бирга, бу бизнинг кийиниш хонамиздаги ҳолатга таъсир қилмаслиги керак. Балки Премьер-лигада танқидлар кўпдир, чунки бу ўз-ўзидан анча катта мусобақа. Яхшиямки, бу билан шуғулланиш учун менда катта тажриба бор.

Мен ҳар бир футболчининг кўзига тик қарай оламан, бунга 100% аминман. Мен ҳар бир танловни онгли равишда қиламан. Жамоа мен учун ҳамма нарсадан устун. Бизга ғалаба қозониш учун энг кўп имконият берадиган ўйинчиларни танлайман.

Менда "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиш ва қароргоҳи яхшироқ клубда ишлаш имконияти бор эди. Бироқ мен "Юнайтед"ни танладим. Бу ерда ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор ва бу мен учун чақирув. Клуб ва мен бир тўлқинда сузамиз.

Менга WhatsApp орқали "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчиларидан "Клубга хуш келибсиз" деган бир нечта хабарлар келди".

Тимбер ва Антони хусусида:

"Менимча, Тимбер барча топ-клубларнинг диққат-эътиборида. Агар Антони кетса... бу "Аякс"га зарба бўлади, чунки ҳозирги таркибда унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика