UZ

Сўнгги янгиликлар

15:43Суперлига. ОКМК – "Насаф". Таркиблар маълум  9 15:36"Антальяспор" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  2 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  2 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0 10:48"Бавария" топ-5 лига клублар орасида тарихдаги энг яхши натижани қайд этди   27 10:15Бруну Фернандеш: "Криштиану билан вазият, Саудия Арабистони ва бошқа ҳамма нарса ҳақида гаплашдим"  6 09:44Роналду қандай қилиб, 40 ёшда ҳам яхши спорт формасини ушлаб тургани ҳақида гапирди  5 09:1538 ёшли Жейми Варди А Серияда дебют голини урди  2 09:12"Реал Мадрид" ва "Барселона". Эҳтимолий таркиблар ва бугун жамоага ёрдам бера олмайдиган футболчилар билан танишинг  16 08:46"Манчестер Юнайтед" афсонаси АПЛ шон-шуҳрат залидан жой олди  2 08:15Суперлига. Бугун Олмалиқда турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  17

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью Янгиликлар

"Албатта, Роналдунинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман" — Эрик тен Хаг билан интервью

De Telegraaf журналисти Марк Вервей "Манчестер Юнайтед" янги устозини суҳбатга тортди.

"16 майдан бошлаб "Манчестер Юнайтед" бош мураббийиман. Янги мавсумга тайёргарлик жараёнида кўп нарса рўй бериши керак. Масалан, мураббийлар штаби ва таркибни тайёрлаш. Мен бу жуда эҳтиёткорлик билан қилинишини хоҳлайман.

Роналду билан ишлашни интиқлик билан кутаман. У — барча ютуқлари ва жўшқинли эканлиги туфайли гигант. Албатта, мен унинг "Манчестер Юнайтед"да қолишини истайман. У клубнинг муҳим аъзоси бўлиб қолиши ва ажойиб статистикасини давом эттириши мумкин", – деди тен Хаг.

Скоулз, Невилл, Фердинанд ва уларнинг фикри ҳақида:

"Бунинг таъсири бор. Лекин, шу билан бирга, бу бизнинг кийиниш хонамиздаги ҳолатга таъсир қилмаслиги керак. Балки Премьер-лигада танқидлар кўпдир, чунки бу ўз-ўзидан анча катта мусобақа. Яхшиямки, бу билан шуғулланиш учун менда катта тажриба бор.

Мен ҳар бир футболчининг кўзига тик қарай оламан, бунга 100% аминман. Мен ҳар бир танловни онгли равишда қиламан. Жамоа мен учун ҳамма нарсадан устун. Бизга ғалаба қозониш учун энг кўп имконият берадиган ўйинчиларни танлайман.

Менда "Манчестер Юнайтед"дан воз кечиш ва қароргоҳи яхшироқ клубда ишлаш имконияти бор эди. Бироқ мен "Юнайтед"ни танладим. Бу ерда ҳал қилиниши керак бўлган баъзи муаммолар бор ва бу мен учун чақирув. Клуб ва мен бир тўлқинда сузамиз.

Менга WhatsApp орқали "Манчестер Юнайтед"нинг баъзи футболчиларидан "Клубга хуш келибсиз" деган бир нечта хабарлар келди".

Тимбер ва Антони хусусида:

"Менимча, Тимбер барча топ-клубларнинг диққат-эътиборида. Агар Антони кетса... бу "Аякс"га зарба бўлади, чунки ҳозирги таркибда унинг ўрнини босадиган ҳеч ким йўқ".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика