Альба жароҳат олди

Alisher
15 сен 2021, 09:48
"Барселона" ҳимоячиси Жорди Альба ЧЛ 1-тур доирасидаги "Бавария" (0:3)га қарши ўйинда жароҳат олди.

Ўйинчи баҳснинг 74-дақиқасида ўз ўрнини 17 ёшли Алехандро Бальдега бўшатиб берди.

Альба тиззасида ноқулайлик ҳис қилган. Ўйинчи бугун тиббий кўрикдан ўтади.

"Барселона" Чемпионлар Лигаси доирасидаги кейинги ўйинини 29 сентябрь куни ўтказади.




Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca