UZ

Сўнгги янгиликлар

00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  0 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  2 00:00АПЛ. "Арсенал" — "Челси" (онлайн ҳисоб)  6 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  11 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  149 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  26 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  16 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  11 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  4 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  13

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори" Янгиликлар

"Алай" бош мураббийи: "Бунёдкор" "Барселона" сингари тўпни яхши назорат қилди. Ўзбекистон чемпионатида тезлик юқори"

Қирғизистоннинг "Алай" жамоаси чемпионат баҳсларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон клубларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушди.

Наманганда "Навбаҳор" билан халқаро ўртоқлик учрашувида иштирок этган ўшликлар кеча Тошкентда "Бунёдкор" билан куч синашди. Албатта икки чемпионат жамоалари ўртасидаги фарқ сезилди ва якунда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобидаги ғалабани нишонлади. Биз эса мазкур учрашувдан сўнг "Алай" бош мураббийи Александр Бельдиновнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  Александр Леонидович одатда бир поғона юқори жамоалар билан ўйинларда жамоанинг камчилиги кўзга ташланади. "Бунёдкор" билан ўйинда "Алай"нинг қайси хатоларини пайқадингиз? Учрашув қай даражада фойдали бўлди?

- "Бунёдкор" жамоасига таклиф учун миннатдорчилик билдираман. Биз учун фойдали учрашув бўлди. Юқори даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган. Бунда жамоа кўпроқ тажриба орттиради, камчиликлар кўзга ташланади. Натижалар барчасини айтиб турибди. Шунинг учун бу борада ортиқча фикр билдирмаган бўлардим. "Бунёдкор"ни ғалаба билан табриклайман. Биз ҳозирча бундай жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Ўзбекистон чемпионатининг даражаси, тезлиги юқори. Бизда айнан шу нарса етишмаяпти. Тезкор қарор қабул қилиш, тўп билан муомала устида кўпроқ ишлашимиз кераклиги сезилди. Икки мамлакат футболида фарқ бор. 

- "Навбаҳор" билан баҳсда жамоангиз кам гол ўтказганди. Бугун эса акси кузатилди. Умуман олганда Намангандаги учрашувда нима ўхшади-ю, "Бунёдкор" билан баҳсда қайси режалар иш бермади?

-  Ҳа, Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнадик. Сизга айтсам "Навбаҳор" ва "Бунёдкор" икки хил услубдаги жамоалар ҳисобланади. "Бунёдкор" худди "Барселона" сингари тўпни назорат қилишни ёқтиради. Футболчилари яхши савияда. Шу боис тўпни  назорат қилиш биз учун қийин бўлди. Яна қайтараман Ўзбекистон чемпионати кучли. Барча учрашувлар шиддатли ўтади. 

- "Алай" таркибида Идрис Бикмайкин, Санжар Тўрақулов, Темур Талипов, Жамшид Қобулов каби футболчилар тўп тепмоқда. Улар ўзларидан қандай таассурот қолдиришяпти?

 - Уларда сифат борлигини кўрдим. Ушбу футболчилар чемпионатда бизга ёрдам беришларига ишонаман. 

- Яна қайси ўзбекистонлик футболчилар билан музокаралар кетмоқда?

- Бизда трансфер ойнаси 28 июль куни ёпилади. Бунга қадар айрим чизиқларни кучайтириб олишга ҳаракат қиламиз. Селекция ишлари давом этмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика