Алан Загоев Греция клуби билан келишиб олди

Sherzod Nurmatov
28 сен 2023, 15:05
ЦСКА, "Рубин" ва Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Алан Загоев фаолиятини Грециянинг "Ламия" жамоасида давом эттиради.

Бу ҳақда euro-football.ru сайти хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, 33 ёшли футболчи клуб билан шартнома шартларини келишиб олган ва у 28-сентябрь, пайшанба куни Грецияга етиб бориши керак.

Загоев 2023 йилнинг июлидан буён эркин агент ҳисобланади. Хавбек 2022/23 йилги мавсум "Рубин" сафида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Ламия" 6 та учрашувда 6 очко жамғарган ҳолда Греция чемпионати мусобақа жадвалида 9-ўринда бормоқда. Ушбу жамоада 2010 йилдан 2017 йилгача Загоев билан ЦСКАда ўйнаган ярим ҳимоячи Зоран Тошич ўйнайди.

Аввалроқ Жалолиддин Машарипов Грециянинг "Пансерраикос" жамоасига ўтган эди. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: euro-football.ru