UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  8 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  1 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  13 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

Аламли мағлубият ёхуд "Пахтакор" гуруҳидаги ҳолатга назар Янгиликлар

Аламли мағлубият ёхуд "Пахтакор" гуруҳидаги ҳолатга назар

Ҳа, кечаги "Пахтакор"нинг мағлубияти ростанам жуда аламли бўлди.

Индивидуал маҳорат самараси ва ўйин якунидаги техник қўпол хато "Пахтакор"ни аламли тарзда мағлубиятга учратди.

Кўпчилик Шерзод Аъзамовнинг қўпол хатоси қимматга тушганини муҳокама қилмоқда. Тўғри, ушбу қўпол хато қанчалик қимматга тушганини барча кўриб билиб турибди. Ҳимоячи жуда қўпол хатога йўл қўйди. Айниқса бутун учрашув давомида ўз ҳудудини мустаҳкам ушлаган Аъзамов буни ҳаммаданам кўра кўпроқ ҳис этмоқда. Аламли мағлубиятга сабабчи бўлиб қолган ҳимоячига биргина хатоси учун барча танқидлар ёмғирини ёғдиришдан наф йўқ. Шу боисдан ҳам мазкур техник қўпол хато борасида ортиқча тўхталмоқчи эмасман.

Шунингдек, Хавининг маҳорати эвазига "Ал Садд" мазкур қарама-қаршиликда устунликни таъминлагани алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқ. Тошкентдаги дуранг тўлақонли Хави фактори билан боғлиқ. Ўшанда ким кучли ўйнагани барчанинг ёдида. "Ал Садд" биринчи ўйинда ҳам индивидуал маҳорат эффекти эвазига очко билан ортга қайтганди. Кечаги баҳсда ҳам Қатар чемпиони дастлаб яна ўша Хавининг юқори ижро маҳоратидан фойдаланган бўлса, иккинчи голини техник хато эвазига киритди. Қизиғи, ўша голда ҳам Хави голли узатмани амалга оширди. Яъни, "Ал Садд"нинг "Пахтакор"дан олган 4 очкоси Хави фактори билан боғланса муболаға бўлмайди. Чунки "Пахтакор" дарвозасига киритилган 4та голнинг учтаси Хави ҳисобига ёзилган бўлса, Бағдод Бунеджанинг голи испаниялик маэстронинг голли узатмасидан сўнг киритилди.


Тошкентдаги ўйиннинг дастлабки бўлими ўйин тарафлама тўлиқ "Пахтакор" ташаббуси билан ўтган, танаффусдан сўнг қатарликлар бироз ўйин тизгинини назорат қилишни уддалашганди. Кечаги баҳсда ҳам дастлабки бўлимда "Пахтакор" хавфли ва кескин ўйнади. Иккинчи таймда эса "Ал Садд" тўлиқ ташаббус билан ҳаракат қилди. Ўйин ташкил этиш борасида "Пахтакор" номдор рақиби қаршисида "йўқолиб" қолмади.


Адолат юзасидан айтадиган бўлсак, дастлабки ўйинда "Пахтакор" ғалабага лойиқ ўйнаган, аммо якунда дуранг қайд этилганди. Қатарда кечган баҳсда "Пахтакор" мағлубиятга лойиқ кўринмади, аксинча бир очко олишга ҳақли ўйнади. Аммо дурангга мос кечган беллашувда "Ал Садд" ғалаба қозонди.

Ҳар доим такрорланадиган ҳолат, яъни ОЧЛда легионерлар даражаси ва натижа келтириши яна ўз исботини топди. Ҳар иккала баҳсда ҳам "Ал Садд" легионерлари эвазига ўз имкониятидан анча баланд сакради. Фақат биргина фарқи, аввал осиё даражасидаги ўрта легионерлар бизга қарши натижа қилган бўлса, бу сафар нафақат осиёда топ саналадиган, балки жаҳон футболидаги топ баҳога эга футболчилар "Пахтакор" ва "Ал Садд" тўқнашувидаги фарқни йўққа чиқаришди.

Қувонарли тарафи, "Пахтакор" ОЧЛда ўйин бобида нурсиз, яроқсиз ёки чорасиз ҳолатда кўринмаяпти. Ҳар ўйиндан-ўйинга шаклланиш ва ўсиш кузатилмоқда. Тўғри, охирги иккита баҳсда "Ал Садд" легионери, жаҳон футболидаги маэстролардан бири Хави фактори "Пахтакор"нинг натижаларига путур етказди.

Арвеладзе жамоага тадбиқ этаётган ўйин услуби эртами-кеч ҳали ўз мевасини беради. Кишини хурсанд қиладиган тарафи, жамоа ўйиннинг исталган палласи ёки ҳолатида ўз фалсафасидан чекинмаяпти. Ҳозирча Хави эффекти бунга тўсқинлик қилишга эришди. Лекин Осиёнинг барча жамоаларида Хавидек ижрочи йўқ. "Пахтакор" эса ўз ўйинини шу йўналишда изчил давом эттиравериши лозим. Арвеладзе эса Хавидек катта футбол таъмини кўрган истеъмолчидан ҳақиқий ошпазга айланиб кетган футболчининг ҳужумчи ортида ўйнаб, жамоасини рақибни дастлабки ҳудуддаёқ қандай прессинг қилишга ундашига қарши чораларни ўйлаб топишига, мазкур чигал вазиятларда ҳам керакли ечим излашига тўғри келади.

Ўзбек футболида охирги йилларда ўз имзосига эга жамоа йўқолиб қолганди. Энди яна ўз имзосига эга жамоа пайдо бўлаётганда мазкур хатолар таъсирида уни йўқотиб қўйиш ярамайди.

Исталган футболчи фаолияти давомида руй берадиган мазкур техник қўпол хато эвазига келган натижа кишини ранжитди. Лекин асло ўйин эмас.

Гуруҳдаги ҳолатга эътибор қаратадиган бўлсак, мазкур мағлубият "Пахтакор"ни пешқадамликдан учинчи ўринга тушириб юборди. "Ал Садд" эса 3 очкони қўлга киритиб, жами 7 очко билан гуруҳ етакчисига айланди. "Персеполис"ни мағлуб этган "Ал Аҳли" ҳисобида эса 6 очко мавжуд. "Пахтакор" 5 очко билан учинчи поғонани эгаллаб турибди. Кейинги турда Тошкентда меҳмон бўладиган "Персеполис" ҳисобида 4 очко мавжуд. Мазкур "квартет" қуръадан кейин айтилганидек ҳақиқий "ўлим" гуруҳига айланди. Гуруҳ босқичи тугашига 2 тур қолганида охирги ва биринчи ўриндаги жамоалар ўртасидаги тафовут 3 очкони ташкил этмоқда. Шунингдек, жамоалар ўрни кетма-кетлиги бир очколик фарқ билан кетган.


Кечаги ғалабадан кейин "Ал Садд" ўзининг гуруҳдаги мавқеини анча яхшилади. Жезуалду Феррейра жамоаси бир ғалаба орқали плей-офф босқичини ҳал этади. "Ал Аҳли" ва "Пахтакор" плей-офф босқичига чиқиши учун қолган 2 турда камида 4 очко керак бўлади. "Персеполис" эса гуруҳдан чиқиши учун қолган иккита ўйинда ғалаба қозониши талаб этилади.


ОЧЛ, 5-тур.

"Ал Садд" - "Ал Аҳли" (6 май)

"Пахтакор" - "Персеполис" (6 май)

6-тур. 

"Персеполис" - "Ал Садд" (20 май)

"Ал Аҳли" - "Пахтакор" (20 май)


"Ал Садд"га 3 очко, "Ал Аҳли" ва "Пахтакор"га эса камида 4 очкодан керак. "Персеполис" 6 очкога муҳтожлик сезмоқда. "Пахтакор" 4 очко олса гуруҳдан чиқишни уддалаши мумкин. Бунинг учун келаси турда "Ал Садд" "Ал Аҳли"ни ютиши, "Пахтакор" эса "Персеполис" қаршилигини енгиши талаб этилади. Шунда келаси турдаги Саудиядаги дуранг "Пахтакор" учун етарлига айланади. "Пахтакор"га 4 очко ҳам етмай қолиши мумкин, қачонки жамоа ўз уйида "Персеполис"ни ютса ва "Ал Аҳли" Қатардан 3 очко олса, унда охирги турдаги "Ал Аҳли" билан дуранг жамоага камлик қилиши  мумкин. Бу вазиятда "Пахтакор" "Персеполис" учун кераксизга айланадиган баҳсда эронликлар "Ал Садд"ни ютишидан манфаатдорга айланади. Тўғри, "шерлар"ни 3 очко ҳам гуруҳдан олиб чиқиши мумкин. Фақатгина унинг учун бошқа ўйин натижаларига ҳам қараб қолинади ва бу жуда қийин сценарий. Яъни, унда "Ал Садд" қолган иккала баҳсда ғалаба қозониши ва "Пахтакор" Саудияда "Ал Аҳли"ни ютишига тўғри келади. Демак, энг яхшиси "Пахтакор" қолган иккала ўйинда ғалаба қозониб, ҳеч қандай саволларга ўрин қолдирмаслик керак.


(Суратларни "Ал Садд" матбуот хизмати муаллифлик ҳуқуқи билан сайтимизга тақдим этди).

Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика