Алаба "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди

Alisher
21 апр 2021, 07:15
"Бавария" ҳимоячиси Давид Алаба "Реал"га ўтади.

Журналист Макс Билефельднинг маълумотига кўра, австриялик ҳимоячи Мадрид клуби билан 5 йиллик шартнома бўйича келишувга эришган.

"Бавария" футболчиси бошиданоқ испан клубга ўтишни хоҳлаётганди ва якунда шундай бўлди.

28 ёшли футболчи жорий мавсум "Бавария" таркибида Бундеслига доирасидаги 28та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/Sky_MaxB