UZ

Сўнгги янгиликлар

13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  2 12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  3 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  7 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  4 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  7 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  20 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  13 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  34 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  3 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15

Алаба: "Анчелотти жаримадан гол уришим кераклигини айтди, мен эса айтганини бажардим" Янгиликлар

Алаба: "Анчелотти жаримадан гол уришим кераклигини айтди, мен эса айтганини бажардим"

Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган "Альмерия" — "Реал Мадрид" учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Давид Алаба учрашув ҳақида фикр билдирди.

Алаба захирадан майдонга тушиб, жарима зарбасини муваффақиятли амалга оширган ҳолда жамоасига 3 очко тақдим этди.

"Жамоамга ғалаба қозонишида ёрдам бера олганимдан хурсандман. Майдонга тушишдан аввал рақиб дарвозасини ишғол қилиш иштиёқим бор эди, жамоадошларим эса буни бажаришда менга ишонч бағишлади. Анчелотти майдонга тушишимдан илгари жарима зарбасини ижро этиб, гол уришим кераклигини айтди, мен эса "Айтганингизни бажараман", дедим. "Альмерия" ажойиб ўйин намойиш этди. Бизга меҳмонда, рақиб жамоа мухлислари қаршисида ўйнаш осон бўлмаслигини билардик. Мен ўзимни яхши формада ҳис қиляпман ва шу тахлит давом этишга ҳаракат қиламан", — деди австриялик ҳимоячи.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика