“Ал-Жазира” Дамьен Дафф клуби билан ўйнайди
07 янв 2015 14:09
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/157482_original.jpg)
![](/upload/storage/157482_220.jpg)
“Ал-Жазира” Дамьен Дафф клуби билан ўйнайди
Осиё Чемпионлар лигасидаги рақибимиз – “Ал-Жазира” клуби 11 январь куни ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирган.
Абу-дабиликлар спарринг рақиб сифатида Австралиянинг “Мельбрун Сити” клуби билан келишувга эришишган. Австралияликлар сафида кўпчиликка Англия премьер-лигасидаги ёрқин ўйинлари орқали яхши таниш бўлган Дамьен Дафф тўп тепмоқда.
“Ал-Жазира” ва “Мельбрун Сити” жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 11 январь куни Абу-Дабидаги “Муҳаммад бин Зайд” стадионида маҳаллий вақт билан соат 19:00да бошланади.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар