Ал-Хелайфи: Тьяго Сильва трансферга қўйилмайди

4 июл 2013, 11:35
Франциянинг “ПСЖ” клуби ҳимоячиси Тьяго Сильва, келаси мавсумдан “Барселона” шарафини ҳимоя қилмайдиган бўлди, деб хабар беради испан ОАВ.

Париж клаби президенти Нассер Ал-Хелаифининг сўзларига кўра, клуб футболчини сотмоқчи эмас.

“Тьяго Сильва трансферга қўйилмайди. Бунинг ҳеч ҳам иложи йўқ. У шартномаси тугагунига қадар фақат “ПСЖ”да ўйнайди. Молиявий масалалар бизни қизиқтирмайди, биз уни қўйиб юбормоқчи эмасмиз. Мен уни Бразилия терма жамоасида Конфедерациялар кубогини ютганлиги билан табрикладим, у эса менга Парижда эканлигидан хурсандлиги айтиб ўтди”, - дейди  Ал-Хелаифи.


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›