UZ

Сўнгги янгиликлар

08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  8 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  3 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  7 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  12 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  12

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда Янгиликлар

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда

Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” “Ал Садд” аъзоси Акром Афиф билан музокараларнинг якуний босқичида турибди.

Клуб 26 ёшли чап қанот вингери билан шартномани иложи борича тезроқ имзолашни истамоқда. Риёдликлар Қатар ТЖ ўйинчисини 6 ойга ижарага олмоқчи ва трансфер ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афиф “Эйпен” (Бельгия), “Вильярреал”, “Спортинг Хихон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Қатар термаси сафида 2019 йилги Осиё Кубогида муваффақиятга эришган ва 2021 йил АҚШда ўтказилган Конкакаф Олтин Кубогида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Акром Афиф 2019 йил ОФК томонидан йил футболчиси деб топилганди.

У ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 14+17 натижа қайд этганди. Бу мавсум эса ҳужумкор футболчи 2 ўйинда битта гол урди.

Аввалроқ, “Ал Насср” жароҳатдаги Давид Оспина ўрнига аргентиналик кипер Агустин Россини ўз сафига қўшиб олганди. Афиф келадиган бўлса, жамоадаги легионерлар сони 10 нафарга етади.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика