UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  0 20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  92 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  17 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда Янгиликлар

⚡️ “Ал Насср” Осиёнинг 2019 йилдаги энг яхши футболчиси билан келишувга эришди. Трансфер ҳафта охирида эълон қилиниши кутилмоқда

Бу ҳақда италиялик журналист-инсайдер Руди Галетти хабар бермоқда.

Унга кўра, “Ал Насср” “Ал Садд” аъзоси Акром Афиф билан музокараларнинг якуний босқичида турибди.

Клуб 26 ёшли чап қанот вингери билан шартномани иложи борича тезроқ имзолашни истамоқда. Риёдликлар Қатар ТЖ ўйинчисини 6 ойга ижарага олмоқчи ва трансфер ҳафта охиригача эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Афиф “Эйпен” (Бельгия), “Вильярреал”, “Спортинг Хихон” каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. У Қатар термаси сафида 2019 йилги Осиё Кубогида муваффақиятга эришган ва 2021 йил АҚШда ўтказилган Конкакаф Олтин Кубогида бронза медалини қўлга киритган. Шунингдек, Акром Афиф 2019 йил ОФК томонидан йил футболчиси деб топилганди.

У ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасида 18 баҳсда қатнашиб, 14+17 натижа қайд этганди. Бу мавсум эса ҳужумкор футболчи 2 ўйинда битта гол урди.

Аввалроқ, “Ал Насср” жароҳатдаги Давид Оспина ўрнига аргентиналик кипер Агустин Россини ўз сафига қўшиб олганди. Афиф келадиган бўлса, жамоадаги легионерлар сони 10 нафарга етади.  

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика