UZ

Сўнгги янгиликлар

21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  256 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  4 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  9

"Ал Иттиҳод" сафига қайтган Бенземадан сардорлик боғичи олиб қўйилди, "Ал Айн" эса Эркинов жамоасини кубокдан чиқариб юборди Янгиликлар

"Ал Иттиҳод" сафига қайтган Бенземадан сардорлик боғичи олиб қўйилди, "Ал Айн" эса Эркинов жамоасини кубокдан чиқариб юборди

Бир неча кундан сўнг Осиё Чемпионлар лигаси чорак финалчилари аниқланади.

Турнирнинг нимчорак финалида Ўзбекистон шарафини икки клуб — "Насаф" ва "Навбаҳор" ҳимоя қилмоқда. Иккала жамоа ҳам ўз мухлислари қаршисида ўтган илк беллашувларда нурсиз дурангга рози бўлишди. Эндиликда ўзбек клублари сафар ўйинларида майдонга тушишади. Жумладан, "Насаф" Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби меҳмони бўлса, "Навбаҳор" Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" жамоаси билан тўқнаш келади.

Бўлажак учрашувлар олдидан Ўзбекистон клубларининг рақибларидаги вазият тўғрисида маълумот тақдим этамиз.

"Ал Айн"

"Насаф"га қарши жавоб учрашуви олдидан амирлик жамоаси Президент кубоги 1/8 финалида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Ҳожимат Эркинов тўп тепаётган "Ал Ваҳда"га қарши баҳс олиб бориб, Матиас Паласиоснинг 87-дақиқада урган голи эвазига ғалаба қозонди. "Ал Ваҳда" таркибида Ҳожимат Эркинов учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва 75-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Шунингдек, "Ал Айн" жамоанинг асосий ва вице-сардорлари — Бандар Ал Аҳбаби ва Холид Эйса билан амалдаги шартнома муддатини узайтирди. Бироқ янги битим муддати ошкор қилинмади.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" — "Насаф" учрашуви 21 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

"Ал Иттиҳод"

Марсело Гальярдо шогирдлари "Навбаҳор"га қарши жавоб ўйини олдидан Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Риёд"га қарши майдонга тушиб, Ҳамдаллаҳнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 


Мазкур баҳсни Наманганга олиб кетилмаган жамоа юлдузи Карим Бензема асосий таркибда бошлади ва 71-дақиқада алмаштирилди. 

SofaScore портали берган баҳога кўра, Бенземанинг хатти-ҳаракатлари 6,3 баллга лойиқ кўрилган ва бу "Ал Иттиҳод" бошланғич таркиби ва захирадан ўйинга қўшилганлар ичида энг ёмон кўрсаткич бўлган.

Сўнгги янгилкларга кўра, жамоанинг аргентиналик бош мураббийи Марсело Гальярдо Карим Бенземани сардорлик боғичидан маҳрум қилган. "Ал Риёд" билан ўйинда жамоани мисрлик ҳимоячи Аҳмад Хегази майдонга бошлаб тушган.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Иттиҳод" — "Навбаҳор" учрашуви 22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика