

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби раҳбарияти мураббий Жоржи Жезуш талабига биноан ёзги трансферлар ойнасидаги дастлабки харидлар учун 15 миллион евро ажратган.
Қайд этилишича, Жезуш клуб раҳбариятидан бразилиялик Жерсон Сантос билан шартнома тузишни сўраган.
Араблар ярим ҳимоячи учун Бразилиянинг "Фламенго" клубига 15 миллион евро тўлашга тайёр.
Бироқ "Фламенго" мураббийлари 26 ёшли ўйинчига ишонч билдирган, шу сабабли, уни сотиб олишда муаммолар юзага келиши мумкин.



