UZ

Сўнгги янгиликлар

11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  0 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  5 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  1 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0

"Пахтакор"га қойилмақом гол урган "Ал Ҳилол"нинг италиялик юлдузи АГМКга қарши ўйнамайди Янгиликлар

"Пахтакор"га қойилмақом гол урган "Ал Ҳилол"нинг италиялик юлдузи АГМКга қарши ўйнамайди

Олмалиқнинг АГМК клуби ОЧЛ гуруҳ босқичидаги иштирокини 15 апрель куни Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасига қарши ўйин билан бошлайди.

Эътиборли жиҳати, "Ал Ҳилол" мусобақанинг ўтган мавсумида "Пахтакор" билан 1 гуруҳдан ўрин олган эди. Ўшанда жамоалар ўртасидаги 1-ўйинда ҳисоб очилмаган, 2-баҳс саудияликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган эди.

"Ал Ҳилол" 3 очколик бўлган баҳсда саудияликларнинг италиялик юлдузи Себастьян Жовинко "шерлар" дарвозасини чиройли тарзда ишғол қилгани ёдингизда бўлса керак (жарима зарбасидан).


ОЧЛ 3-турида киритилган иккита шедеврни суратлар кетма-кетлигида томоша қилинг

 34 ёшли Жовинко ОЧЛнинг жорий мавсум гуруҳ босқичида иштирок этмайдиган бўлди. Боиси шундаки, у "Ал Ҳилол"нинг ОЧЛ учун қайдномасидан ўрин олмаган. Саудияликлар легионерлар лимитини қуйидаги футболчилар билан тўлдиришди: Бафетимби Гомис (Франция), Андре Карильо (Перу), Жан Хён-Су (Жанубий Корея) ва Лусиано Вьетто (Аргентина).

Жовинко Разван Луческу мураббийлиги даврида жамоанинг асосий фигураси эди.  Бироқ, руминиялик мутахассис 15 февраль куни жамоани тарк этгач, унинг ўрнини бразилиялик Рожерио Микале эгаллади. Янги мураббий Жовинкога деярли ишонч билдирмаяпти. Италиялик футболчи сўнгги бор 11 март куни майдонга туширилган эди. Араб матбуотининг хабарига кўра, Себастьянни ОЧЛ учун рўйхатдан ўтказмаган Микале жамоа раҳбариятидан Жовинко билан амалдаги шартномани узайтирмасликни сўраган. Италиялик футболчи катта эҳтимол билан декабрь ойида клубни тарк этади.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика