"Ал Ҳилол" янги мураббий билан шартнома тузди

Xayrulla Xoliqov
8 июн 2018, 12:25
Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" ўзига янги мураббий топди.

Бундан буён ушбу жамоани Жорже Жезус бошқаради. 63 ёшли мутахассис клуб базасига ташриф буюрди ва шартномага имзо чекди. Ушбу мураббий фаолияти давомида "Спортинг" ва "Брага" клубларида ишлаган, бироқ энг катта натижага "Бенфика"ни бошқарган пайтлари эришган. Унинг қўл остида "Бенфика" уч бор мамлакат чемпиони бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›