UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

"АЛ ҲИЛОЛ" — ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ! Янгиликлар

"АЛ ҲИЛОЛ" — ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ!

Осиё чемпионлар лигасининг 2021 йилги финали якунланди.

"Ал Ҳилол" - "Поҳанг Стилерс" 2:0

Гол:
1:0 - 1, Насер Аль-Досари, 2:0 - 63, Марега.

"Ал Ҳилол": Абдулла Аль-Маюф, Мутаб Аль Муфарраж, Чжан Хен Су, Мохаммед Аль-Брейк, Насер Аль-Досари, Мохамед Канно, Салман Аль-Фараж, Салем Аль-Досари, Матеус Перейра, Мусса Марега, Бафетимби Гомис.
Захира: Абдулла Аль-Жадани, Хабиб Аль-Ватьян, Хамад Аль-Ями, Мадалла Аль-Олайян, Яссер Аль-Шахрани, Мохаммед Жахфали, Мохаммед Хамад Аль-Қахтони, Абдулла Аль-Хамдан, Салех Аль-Шехри, Мусаб Фахз Алжувайр.

"Поҳанг Стилерс": Ли Чжун, Кан Сан У, Алекс Грант, Квон Ван Гю, Син Гван Хун, Сеунг Вук Парк, Ли Су Бин, Марио Квесич, Син Чжин Хо, Лим Сан Хеп, Мануэль Паласиос
Захира: Сунг-Ҳун Чо, Чжон Мин Гван, Ким Рюн Сеонг, Гванг-Жон Лее, Ко Ен Чжун, Ким Чжин Хен, О Бом Сок, Ким Хо Нам, Сунг-Жу Ким, Ҳо-Жае Лее


ЯНГИЛАШ


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ! "АЛ ҲИЛОЛ" ОСИЁ ЧЕМПИОНЛАР ЛИГАСИ ҒОЛИБИ!

90+1. Шаҳронийнинг зарбаси ўхшамади.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

Янги йил арафасида қорбободан Ўзбекистон стадионлари ҳам мана бу майдон каби тўлиб-тошишини тилаб қолардим.

85. Гомис ўрнига Шаҳроний майдонга туширилди.

84. Энди Перрейра огоҳлантирилди.

83. Мохамед Канно рақиб оёғини босиб олгани учун огоҳлантирилди.

82. "Ал Ҳилол" футболчиси ҳужумда қўполлик ишлатди.

76. Перейрадан қулай имконият юзага келганди. Гомиснинг ажойиб узатмасидан сўнг футболчи тўппа-тўғри дарвозабон қўлларига тўпни бериб қўя қолди.

74. Кореялик футболчининг чап қанотдан амалга оширилган пасидан сўнг "Ал Ҳилол" аъзоси Чжан Хен Су мамлакатдошларига ёрдам бериб юборишига бир баҳя қолди. Тўп бироз юқорилаб кетди.

70. "Поханг" футболчиси бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади. Олисдан оширилган узатмадан сўнг Аль-Маюф тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ҳамда тўпни ўтказиб юборди. Ўзига омад қуши келишини кутмаган Чжон Мин Гван эса бундай вазиятда ҳаяжонланиб қолди. Бу борада эса абжир араб ҳимоячилари тўпни бор кучи билан тепиь юборди.

66. Морега яна ўнг қанотдан олдинга югурди, меҳмонлар бу сафар уни ўтказиб юборгиси келмади ҳамда қўполлик ишлатди. Чжон Мин Гван бунинг учун ҳакамнинг сариқ совғаси билан "сийланди".

64. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Марега!!! 2:0!!! Гомиснинг қулай узатмасидан сўнг ҳимоячидан ўзиб кетган футболчи дарвозабоннинг олис бурчагига тўпни йўллади ҳамда орадаги фарқни оширди

61. Мезбонлар яна бир жарима зарбасини амалга оширди. Мареганинг ижроси рақиб мудофаа деворига тегиб қайтди.

58. ЗАРБА! Ко Ен Чжун рақибнинг совғасидан унумли фойдалана олмади. Унинг паслатиб йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

55. ЗАРБА! Перейранинг зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

54. Мезбонлар жуда қулай вазият юзага келди. Пенальти чизиғи ёнидан жарима зарбаси белгиланди.

51. Перейра бурчакдан тўғри дарвоза томон зарба йўллади, посбон муштлари билан тўпни уриб юборди.

50. "Ал Ҳилол" ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар қайтарди, мезбонлар ьурчак зарбаси ишлаб олди.

Иккинчи бўлим бошланди.

"Поҳанг"да икки ўзгариш: Марио Квесич ўрнига Чжон Мин Гван, Ли Су Бин ўрнига Ко Ен Чжун майдонга туширилди.

БИРИНЧИ БЎЛИМ СТАТИСТИКАСИ

Тўпни назорат қилиш: 52-48

Зарбалар: 4-3

Аниқ зарбалар: 2-3

Қўполликлар: 5-12

Бурчак зарбалари: 2-1

Огоҳлантиришлар: 1-2

Биринчи бўлим якунланди. Саудияликлар ҳозирча олдинда бормоқда.

45+1. ЗАРБА! Жарима зарбасидан сўнг меҳмонлар футболчиси бош билан дарвозага зарба йўллади. Агарда тўп марказга эмас, бурчакка йўналтирилганда, араблар посбони эҳтимол, бошини чангаллаётган бўларди.

Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

45. Биринчи бўлим сўнгги жанговар ўтмоқда. Жамоалар бирин-кетин бир-бирларини майдонга қулатмоқда.

43. ОГОҲЛАНТИРИШ. Квон Ван Гю Перейрани йиқитгани учун жазоланди.

41. "Поханг"нинг кетмони учмаяпти. Меҳмонлар оддий вазиятда тўпни йўқотди.

38. Марегага нисбатан яна қўполлик ишлатилди.

35. Меҳмонлар бурчак зарбасидан кўнгилдагидек фойдалана олмади.

"Ал Ҳилол" ғалаба қозонаётганининг асосий сабабларидан бири мана бу суратда намоён бўлган

29. "Поханг" ҳимоячиси ўнг қанотдан жамоа ҳужумчисини олдинга бошлади. Бироқ тўпга ҳаммадан илгари Абдулла Аль-Маюф етиб келди.

26. ОГОҲЛАНТИРИШ. Марега меҳмонлар сардорини улкан гавдаси билан аяб ўтирмади. Уялса бўларди шу гавда билан қилтириқ футболчига қўполлик ишлатгани.

24. Гомиснинг айланиб олиб йўллаган зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди.

20. Огоҳлантириш. Грант Марегани ўтказиб юборгиси келмагани учун жазоланди.

19. "Ал Ҳилол" яна бир вазиятни кўкка совурди.

16. "Ал Ҳилол" стандарт вазиятга эга бўлди. Перейранинг узатмаси тўппа-тўғри Ли Чжуннинг қўлларига бориб тушди.

12. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Син Чжин Хонинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни эса кореялик футболчи дарвозага жойлай олмади.

10. Тўпни назорат қилиш бўйича кўрсаткич: 75-25. Мана Шарқий Осиё футболининг ривожи. Ётиб оладиган араб футболи аста-секин ўтмишда қолмоқда.

9. Марега қанотдан олдинга бораётганди, бироқ майдон тугаб қолди.

8. "Поханг" бурчак зарбаси ишлаб олди, ҳимоячилар уни бартараф этишди. 

6. Майдон марказида Марегага нисбатан қўполлик ишлатилди. Стандарт вазиятдан эса мезбонлар фойдалана олмади.

4. Мезбонлар гол урганига қарамай, рақиб майдонида кучли прессинг уюштирмоқда.

1. ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! 20-сонияда, биринчи зарбадаёқ Насер Аль-Досари ҳисобни очди! Футболчи  узоқ масофадан дарвозанинг тўққизлигини нишонга олди.

1. Учрашувни саудиялик футболчилар бошлаб беришди.

Атмосфера ажойиб

"Поханг Стилерс" ҳам ўз гуруҳини пешқадам сифатида якунлай олмади. Жамоа "Нагоя Грампус", "Жохор" ва "Ратчабури" клублари билан гуруҳ босқичида тўқнаш келди. 1/8 финалда "Сересо Осака", 1/4 финалда "Нагоя Грампус", 1/2 финалда эса "Ульсан Хёндэ" таслим бўлди.


"Ал Ҳилол" бизга жудаям яхши таниш бўлган клуб ҳисобланади. Араб мамлакати жамоаси гуруҳ босқичида Ўзбекистоннинг АГМК, шунингдек, Азиз Ғаниев тўп сурадиган "Шабаб Аль-Ахли" ва кутилмаганда гуруҳни пешқадам сифатида якунлаган Тожикистоннинг "Истиқлол" клублари билан рўбаро келди ҳамда 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олди. Нимчорак финалда Эроннинг "Истиқол", чорак финалда "Персеполис" ҳамда ярим финалда Жалолиддин Машарипов тўп сурадиган Ал Наср" клубларини мусобақадан чиқариб юбориб, ҳал қилувчи баҳсга етиб келди.


"Ал Ҳилол" сўнгги 12 учрашувда мағлуб бўлмаган

"Ал Ҳилол" сўнгги 9 ўйинда гол урган

"Поҳанг Стилерс" сўнгги" 5 ўйинда 6 та гол уришга муваффақ бўлди. 

"Поҳанг Стилерс" сўнгги 5 ўйинда 5 та гол ўтказиб юборди.


Асосий таркиблар маълум

"Ал Ҳилол": Абдулла Аль-Маюф, Мутаб Аль Муфарраж, Чжан Хен Су, Мохаммед Аль-Брейк, Насер Аль-Досари, Мохамед Канно, Салман Аль-Фараж, Салем Аль-Досари, Матеус Перейра, Мусса Марега, Бафетимби Гомис.
Захира: Абдулла Аль-Жадани, Хабиб Аль-Ватьян, Хамад Аль-Ями, Мадалла Аль-Олайян, Яссер Аль-Шахрани, Мохаммед Жахфали, Мохаммед Хамад Аль-Қахтони, Абдулла Аль-Хамдан, Салех Аль-Шехри, Мусаб Фахз Алжувайр.

"Поҳанг Стилерс": Ли Чжун, Кан Сан У, Алекс Грант, Квон Ван Гю, Син Гван Хун, Сеунг Вук Парк, Ли Су Бин, Марио Квесич, Син Чжин Хо, Лим Сан Хеп, Мануэль Паласиос
Захира: Сунг-Ҳун Чо, Чжон Мин Гван, Ким Рюн Сеонг, Гванг-Жон Лее, Ко Ен Чжун, Ким Чжин Хен, О Бом Сок, Ким Хо Нам, Сунг-Жу Ким, Ҳо-Жае Лее

Ассалому алайкум, қадрли футбол ишқибозлари! Яқин 90 дақиқа давомида Осиё футболидаги муҳим баҳсларидан бирини кузатиб борамиз.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика