

Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби кеча "Истиқлол" меҳмони бўлиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Натижада "Ал Ҳилол" клуби раҳбари ўйин тугаган заҳоти бош мураббий Рамон Диасни ишдан бўшатди.
Бу хабарни "Ал Ҳилол"нинг Твиттердаги расмий аккаунти ҳам тасдиқлади. Ўтган йилги ОЧЛ финалчиси бу йил мусобақани яхши бошлай олмади. "Ал Ҳилол" дастлабки икки турдан сўнг гуруҳ жадвалида охирги ўринни эгаллаб турибди. Қолаверса, саудияликлар иккала ўйинда ҳам гол ура олишмади.
Эндиликда жамоани бунгача "Ал Ҳилол" U-21 жамоасида ишлаб келган Хуан Игнасио Браун бошқариб туради. Унинг ОЧЛдаги биринчи ўйини 6 март куни Қатарнинг "Ал Райан" клубига қарши кечади.



