UZ

Сўнгги янгиликлар

08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  0 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  12 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  1 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0 23:47Жейми Каррагер: "Аморимнинг янги йилгача ишдан хайдалиши муқаррар"  2 23:20Шенсни "Барса"га ўтишни хоҳламаганини ва бунга уни рафиқаси мажбур қилганини айтиб берди  2 22:47Миллий жамоанинг Каннаваро қўл остидаги бугунги машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  7 21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  4 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  15 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  5 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди" Янгиликлар

"Ал Ҳилол" бош мураббийи: "Эртага бизга осон бўлмайди"

"Навбаҳор" ҳамда "Ал Ҳилол" ўртасида ўтказиладиган ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-тур ўйинидан аввал меҳмон жамоа устози Жорже Жезуш матбуот анжуманида иштирок этди.

– Жамоанинг бўлажак ўйинга тайёргарлиги қандай бўлди?

– Ҳар бир учрашувга бўлганидек, ушбу баҳсга ҳам жиддий тайёргарлик кўрдик. Боиси, бу ўйин одатий жиддий беллашувлар каби юқори аҳамиятга эга бўлгани учун тайёргарлик жиддий бўлди.

– Саудиядаги баҳсда “Навбаҳор” жамоангизга жиддий қаршилик кўрсатган эди. Бўлажак ўйиндан нималар кутяпсиз ҳамда “Навбаҳор”ни қанчалик ўргандингиз?

– Хабарингиз бор, эртанги учрашувда гуруҳимизнинг иккита энг кучли жамоалари тўқнаш келади ва бу ўйин мухлисларга ҳам қизиқ бўлади. Шунинг учун эртага бизга осон бўлмайди, деб ўйлайман.

­– Неймарнинг жароҳат олгани жамоанинг ички чемпионат ҳамда ОЧЛ ўйинларидаги натижаларига қанчалик таъсир ўтказмоқда?

– Неймар бизнинг муҳим футболчимиз. Афсуски, ҳозир у сафимизда йўқ. Неймар нафақат эртанги, балки, кейинги кўплаб баҳсларда бизга ёрдам бера олмайди ва кўпроқ муддатга сафдан чиққан. Лекин шундай бўлсада, жамоа Неймарсиз ҳам ўйнай олади, деб ўйлайман.

– Эртанги ўйинда “Ал-Ҳилол” легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланадими ёки маҳаллий футболчиларга кўпроқ  урғу бериладими?

– Жамоамизнинг тақвими жуда ҳам тиғиз. Шу боис, бизда шундай ҳолатлар бўляптики, баъзида ротацияларни амалга оширишга  мажбур бўляпмиз. Эртанги учрашувда қандай таркибда ўйнашимизни ўйин вақтида билиб оласиз.

– “Навбаҳор”нинг айни пайтдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз ҳамда ҳамкасбингиз Ўткир Юсупов ҳақида қандай фикрдасиз?

Яссин Буну: – Аввало дарвозабон ҳақида гапирадиган бўлсам, Саудиядаги ўйинда Ўткир Юсупов менда жуда яхши таассурот қолдирган эди. Билишимча, у яхши дарвозабон. “Навбаҳор”га келсак, эртанги рақибимиз ҳам яхши шаклланган жамоа.

Менимча, эртага жиддий қаршиликка учраймиз. Наманганга келганимдан ва эртанги ўйинда иштирок этишимдан жуда хурсандма

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика