UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  1 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  8 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  10 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  32 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  10 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  18 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  8 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  150 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  19 20:52МЮ Гарначони 70 млн фунтга сотишга тайёр. Вингерга кимлар қизиқмоқда?  2 20:44ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  474 20:17Тарих сизнинг қўлингизда – Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари имзолари қўйилган футбол тўпини ютиб олинг!  4 19:48Абрамович футбол клубига эгалик қилишни хоҳламаяпти  4 19:18ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Корея Кувайт дарвозасига 4 та тўп киритди  2 18:26Осиё Кубоги-2027 саралаши. Тожикистон Филиппин билан муроса кўчасини танлади  6

"Ал Файсали" устози Маринос Узунидис: "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор" Янгиликлар

"Ал Файсали" устози Маринос Узунидис: "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор"

Осиё чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Насаф" – "Ал Файсали" (Саудия Арабистони) учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда "Ал Файсали" бош мураббийи Маринос Узунидис ва жамоа ҳимоячиси Ҳуссайн Салим иштирок этди.

"Мусобақа бошланганига бир ҳафта бўлди. Бу дегани энди жамоаларда чарчоқ аъломатлари сезила бошлайди. Ўйинлар юқори темпда ўтмоқда. Шу сабаб ҳам биз ўйин жараёнида анчагина ақллироқ бўлишимиз керак. Танамиздан кўра ақлимизни кўпроқ ишлатишимиз лозим. 

Ўзбекистоннинг энг кучли клубларидан бири билан тўқнаш келаётганимизни яхши биламиз. Адамшмаётган бўлсам, уларнинг мураббийи жамоани ўн йилдан бери бошқаради. "Насаф" ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа. Айнан шу сабаб ҳам юқорида таъкидлаганимдек, ақлли ўйин кўрсатишимиз керак. 

"Ал Садд"га қарши ўйиндаги ғалаба бизни жуда қувонтирди. Бу ОЧЛ мусобақасида жамоа тарихидаги биринчи ғалаба эди. Биз "Насаф"га қарши "Ал Садд" билан ўйиндагидан кўпроқ эътибор қаратимиз керак. Натижа бизга босим юкламайди. Майдонда яхши жамоа сифатида ўз ўйинимизни кўрсатиш биз учун муҳим", – деди Маринос Узунидис.

"Биз мусобақа давомида очилиб бормоқдамиз. Биринчи ўйинда дуранг ўйнадик, иккинчи ўйинда эса ғалабага эришдик. Ҳар бир жамоани ҳурмат қиламиз. Бироқ биз ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз", – деди Ҳуссайн Салим. 

- "Насаф" бош мураббийи "Ал Файсали"нинг ожиз нуқтаси нимада эканлигини айтди. "Ал Файсали"нинг бунга жавоби қандай?

- Камчилик ҳаммада бор. Менга камчилиги бўлмаган бирор клубни айта оласизми? Дунёдаги исталган клубнинг ожиз нуқтаси, камчилиги бор. Бу бизнинг касбимиз. Ўйинни кўрамиз ва рақибнинг камчилигини аниқлаймиз. Бу мураббийлар, ўйинчилар ва бошқа ходимлар учун нормал ҳолат. Биз айнан шу камчиликлардан қандай қилиб фойдаланиш борасида футболчиларга кўрсатма берамиз. "Насаф"да камчилик йўқ деб ўйлайсизми? Албатта, бор. Биз айнан шу камчиликлардан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. "Насаф"да биздан кўра кўпроқ босим бор. 

- Таркибни танлаш борасида ним дея оласиз? 

- Таркиб борасидаги қарорни сўнгги дақиқаларда ҳал қиламиз. Ҳар куни ҳар хил вазият юз беради.  Бу учинчи ўйинимиз. Баъзи ўйинчилар чарчаган бўлиши мумкин. Шу сабаб ҳам ҳозир мен бунга тўхталмоқчи эмасман. Бизда яна битта тунги машғулот бор. Ўйин услубимизга келсак, биз футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз. Бизга босим бўлганида узун тўплар билан ўйнашга тўғри келади. Бизга қолса, тўпни кўпроқ назорат қилишни хоҳлаймиз. Бизда кучли ва тезкор ҳужумчилар бор. Агар бўшлиқ пайдо бўлса, албатта узун паслар билан ҳам ўйнаймиз. Аммо нормал ҳолатларда мен жамоага футбол ўйнашларини, тўпга эгалик қилиб, рақибни югуртиришларини топшириқ қилиб бераман. 

- "Ал Файсали"нинг ОЧЛдаги тарихий ғалабасидан сўнг "Насаф" билан ўйинга қандай тайёргарлик кўрилмоқда?

- Айтганимдек, биз камтар бўлишимиз керак. Сабаби ҳозир биздан кутилаётган нарса аслида қўлимиздан келмаслиги ҳам мумкин. Ўйинчиларга келаси ўйин аввалгисидан қийинроқ эканлигини таъкидлайман. Ҳаёт ҳам шундай, эртанги кун кечагидан кўра муҳимроқ. Ўйинга бор эътиборимизни жамлаб, тартибли ҳаракат қилишимиз лозим. "Ал Садд"ни мағлуб қилдик, биз энди катта жамоамиз дейиш нотўғри бўлади.

Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика