"Ал Файсали" устози: "Иккинчи таймда жисмонан қийинчиликка дуч келдик"

Sherzod Nurmatov
19 сен 2023, 11:28
"Ал Файсали" бош мураббийи Вассим Ал Муалла ОЧЛ 1-тури доирасидаги "Насаф"га қарши беллашувдан сўнг фикрларини билдирди.

"Биз ғалаба қозонишга яқин эдик. Ўйиннинг баъзи қисмини яхшироқ ўтказдик, аммо иккинчи таймда жисмонан қийинчиликка дуч келдик. 

Мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман.

Юсуф Абу Жалбуш жароҳати сабабли тўқнашувга тайёр эмасди, шу сабабли уни захирада қолдирдик. Энди келгуси учрашувга тайёргарлик кўрамиз", – деди Ал Муалла.

"Ғалаба учун охиригача курашдик ва мақсадимизга етдик" — Рўзиқул Бердиев

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia