UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Манчестер Сити" Хулиан Альваресни рекорд сумма эвазига сотади. Футболчи "Атлетико" билан келишиб олди (Фабрицио Романо)  0 00:53Элит лига саралаши. "Шабаб Ал Аҳли" ирода кўрсатиб,"Сепахон"ни мағлубиятга учратди ва кейинги босқичга йўл олди  2 00:36Февзи Давлетов: "Биринчи бўлимда ўйинга мослашиш қийин кечди"  0 00:13Ҳаким Фузайлов: "Сурхон" ўз имкониятларидан унумли фойдаланиб кетди"  0 23:46Эрлинг Холанд "Ал Насср" йиғинига ташриф буюриб, у ерда Роналду билан учрашди  2 23:15"Атлетико" Галлахер трансферини ҳал қилди. Чоршанба куни – тиббий кўрик  0 22:36Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" – "Хоразм" 3:1. Highlights  0 22:35"Атлетико" Хулиан Альварес билан маош масаласида музокара ўтказмоқда. Трансфер ҳал бўлганича йўқ  1 22:00Ўзбекистон кубоги. "Хоразм"ни мағлуб қилган "Сурхон" ярим финалга йўл олди!  15 21:41Дани Ольмонинг "Барселона"га ўтиши аниқ бўлди! (Фабрицио Романо)  16 21:13Слот "Ливерпуль" нега янги ўйинчилар харид қилмаётганини тушунтирди  0 20:48Анчелотти: "Ҳозирги таркибимиз билан барча турнирларда қатнаша оламиз"  1 20:22Расман: 79 ёшли Мирча Луческу Руминия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди  2 20:00"Барселона"га Кьезани таклиф қилишди  4 19:41Ибрагимович: "Мен табиат мўъжизасиман"  17

"АЛ ФАТҲ" - "БУНЁДКОР" 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ Янгиликлар

"АЛ ФАТҲ" - "БУНЁДКОР" 0:0. МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

Ушбу саҳифа орқали "Ал Фатҳ" - "Бунёдкор" учрашувининг матнли трансляцияси билан танишиб бориш мумкин.
                                      МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                              ЯНГИЛАШ

Ушбу гуруҳдаги "Ал Жаиш" (Қатар) - "Фулад" (Эрон) учрашувида ҳам ҳисоб очилмади.

- Биз билан ушбу ўйинни кузатиб борган барчага миннатдорчилик билдирамиз.

90+3. УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ. "Бунёдкор" 2014 йилги Осиё чемпионлар лигасини сафардаги дуранг билан бошлади.

90+2 дақиқа.
Мезбонлар жарима тўпини амалга оширишди, Зуҳуровга ҳимоячилар ёрдамга келишди.

90 дақиқа. Ўзгариш. "Ал Фатҳ".
Муҳаммад Ҳайдар ўрнига Муҳаммад Султон майдонга тушди

90 дақиқа.
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.

89 дақиқа.
Мезбонлар бурчак тўпини амалга оширишади. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

88 дақиқа.
"Бунёдкор" рақибнинг ҳужумини қайтарди ва тезда қарши ҳужумга ўтди. Ўнг қанотдан ташкил этилган қарши ҳужумни ҳимоячилар тўхтатишди.

86 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Сардор Собирхўжаев

84 дақиқа. Ўзгариш.
"Ал Фатҳ". Элтон ўрнига Бадр Ал Ҳамис майдонга тушди.

82 дақиқа.
Хавфли вазият. Жарима майдонига ҳаволатиб ошириб берилган тўпни Дорис Саломо боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

81 дақиқа. Ўзгариш. "Бунёдкор".
Карлос Кото ўрнига Олег Зотеев майдонга тушди.

80 дақиқа.
Майдон эгалари бурчак тўпини амалга оширишди. Самарасиз.

78 дақиқа.
Энди "қалдирғочлар" ҳужумга ўтишди. Карлос Котонинг дарвозага йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

77 дақиқа.
Мезбонларда яхши имконият бўлди. Дорис Саломо жарима майдони ичидан туриб кучли зарба берди, Зуҳуров тўпни иккинчи уринишда ушлаб қолди.

75 дақиқа. Ўзгариш. "Ал Фатҳ".
Ҳамдан Ал Ҳамдан ўрнига Муборак Ал Асмари майдонга тушди

71 дақиқа.
Мезбонлар чиройли комбинация ташкил қилишди. Муҳаммад Феҳаиднинг 30 метрлардан йўлланган кучли зарбаси ноаниқ кетди.

69 дақиқа.
Муҳаммад Ҳайдар жарима майдони ичига кириб борди, Шораҳмедов тўпни ундан олиб қўйди.

67 дақиқа. Ўзгариш.
"Бунёдкор". Хайрулла Каримов ўрнига Бобиржон Акбаров майдонга тушди

64 дақиқа. Хавфли вазият! Воҳид Шодиев!
Ўнг қанотдан жарима майдонига узатилган тўпни Шодиев боши билан дарвозага йўллади, дастлаб тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Яна Шодиевнинг ўзига тегиб дарвозага кириб кетаётган тўпни ҳимоячи қайтариб юборишга муваффақ бўлди.

63 дақиқа. Ўзгариш.
"Бунёдкор". Дилшод Жўраев ўрнига Сардор Собирхўжаев майдонга тушди.

62 дақиқа.
Тўп асосан марказда сақланиб турибди.

59 дақиқа. Шораҳмедов рақибга нисбатан қўпол ўйнади.

55 дақиқа.
Майдон марказида Фаҳад Дилшод Жўраевни йиқитди. Жарима тўпини Хайрулла Каримов амалга ошириб берди.

54 дақиқа.
Бурчак тўпидн сўнг Воҳид Шодиев боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ.

53 дақиқа.
Пишурда қулай имконият бўлганди. Унинг зарбасидан сўнг тўп ҳимоячиларга тегиб майдонни тарк этди.

52 дақиқа.
Хайрулла Каримов рақиб билан тўқнашиб кетди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.

50 дақиқа.
Бу Элтон деганлари тинмас экан. Тўп ўзига келса ёки дарвозага тепади ёки шерикларига оширади. Қойил қолмай илож йўқ.

49 дақиқа.
Абдулазиз Юсуфнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

48 дақиқа.
Шораҳмедовнинг хатосидан сўнг Элтон қулай вазиятга чиқиб борди. Ёрдамга Хайрулла Каримов келди.

47 дақиқа. Хавфли вазият!
Кото ўнг қанотдан ҳужумга ўтди ва тўпни жарима майдони ичига ҳаволатиб узатиб берди. Рашидовнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.

46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.

- Биринчи бўлим якунланди.

45+1 дақиқа.
Дорис Саломонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

45 дақиқа.
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.

43 дақиқа.
Энди майдон эгалари кетма-кет икки марта жарима тўпини амалга оширишди.

42 дақиқа. Хавфли вазият!
Ўнг қанотдан жарима майдони ичида ошириб берилган тўпни Пишур боши билан дарвозага йўллади, бироз ноаниқ.

41 дақиқа.
Жавлон Иброҳимовга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жарима тўпини Карлос Кото амалга оширди. Тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди.

40 дақиқа.
"Ал Фатҳ" посбони ўз дарвозаси олдида Пишурни алдади, стадионга йиғилган мухлислар бунга ўз муносабатларини билдиришга улгуришди.

38 дақиқа.
Саҳоб Жўраев аутдан тўпни Рашидовга узатди, бироқ Сардор уни майдонда сақлаб қола олмади.

36 дақиқа.
Тўп асосан майдон марказида ушланиб турибди. Иккала жамоа ҳам ҳужумга ўта олишмаяпти.

32 дақиқа.
"Бунёдкор" футболчилари тўпни узоқ вақт ўзларида сақлаб туриб ҳужумга ўтишди, Саҳоб Жўраевнинг оширган тўпи рақибларга бориб тушди.

30 дақиқа.
Мезбонларнинг ҳужумлари тобора хавфли кўриниш олмоқда. Элтоннинг жарима майдонига узатган тўпи хавфли бўлди. Ҳимоячилар бу сафар ҳам рақибларга имкон қолдиришмади.

29 дақиқа.
"Ал Фатҳ"нинг ҳужуми. Кото энди ҳимояга етиб келиб Ал Моқаҳвини йиқитди. Жарима тўпидан сўнг Шодиев боши билан тўпни қайтарди.

27 дақиқа.
Карлос Котонинг зарбаси ноаниқ чиқди.

26 дақиқа.
Муҳаммад Ҳайдар яна чап қанотдан олдинга ўтди. Унинг жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Элтон боши билан дарвозага йўллади. Тўпни Зуҳуров қайтарди.

24 дақиқа.
Саҳоб Жўраев ён қанотдан тўпни дарвоза ёнига ташлаб берди. Тўп ҳеч кимга тегмай майдонни трак этди.

23 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Ал Фатҳ". Феҳаид

22 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Дилшод Жўраев

19 дақиқа.
"Қалдирғочлар"нинг яна бир ҳужуми. Рашидов ўнг қанотдан катта тезликда олдинга ўтди ва тўпни шерикларига узатди, бироқ тўпни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

18 дақиқа.
Мезбонлар қанотлардан жуда кўп бор тўпни жарима майдони ичига оширишмоқда. Ҳозирча ҳимоячилар ўзларини кўрсатишмоқда.

16 дақиқа.
"Ал Фатҳ" футболчилари тўпни ўзларида сақлаб туришибди.

15 дақиқа. Хавфли вазият!
"Бунёдкор"нинг қарши ҳужуми ўнг қанотдан ташкил қилинди. Карлос Котонинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли ва аниқ зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб қолди.

14 дақиқа.
Майдон эгаларининг жарима тўпи самарасиз бўлди.

13 дақиқа. Огоҳлантириш.
"Бунёдкор". Воҳид Шодиев

12 дақиқа.
Шодиевнинг пасидан сўнг Рашидов тўпни жарима майдонига узатишга уринди, ҳимоячилар ўзини кўрсатишди.

10 дақиқа.
"Ал Фатҳ"нинг хавфли ҳужуми, жарима майдони ичига ошириб берилган тўпни Хайрулла Каримов қайтариб юборди.

8 дақиқа.
"Бунёдкор"нинг ҳужуми. Чап қанот вакиллари Сардор Рашидов ва Саҳоб Жўраев олдинга ўтишди. Дарвозага берилган зарба жуда секин чиқди.

7 дақиқа.
Элтон ва Муҳаммад Ҳайдар ҳозир ҳимоячиларга ташвиш туғдиришди. Бироқ тўп узатишда хатоликка йўл қўйилди ва ҳужум узилиб қолди.

6 дақиқа.
Мезбонлар ҳужумларни давом эттиришмоқда. Саҳоб Жўраев Ҳуссайин Ал Моқаҳвини йиқитди. Амалга оширилган жарима тўпини Зуҳуров ушлаб олди.

5 дақиқа.
Хайрулла Каримов ҳимояда анча фаол ҳаракат қилмоқда. Сардор икки бор ҳужумни қайтарди.

3 дақиқа.
Муҳаммад Ҳайдар чап қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдони ичига тўп узатди, тўп кутилмаганда дарвозага йўналди ва дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

2 дақиқа.
Майдон эгалари ҳужумга ўтишди, Шораҳмедов ўзини кўрсатиб тўпни қайтариб юборди.

1 дақиқа. Ўйин бошланди.

-
Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

-
Жамоалар чигалёзди машқларини бажаришмоқда.



-
"Шаҳзода Абдуллоҳ Бин Жалави" стадионига "Бунёдкор"ни қўллаб-қувватлаш учун 350дан зиёд футбол мухлиси ташриф буюрган.



- Захира:
22.Абдуллоҳ Ал Овайшир, 11.Фаҳад Эссам Ал Сауд, 15.Бадр Ал Ҳамис, 25.Абдулраҳмон АЛ Досари, 50.Шафи Ал Досари, 80.М.Султон, 88.Муборак Ал Асмари.

- "Ал Фатҳ":
12.Али Ал Мазяди, 4.Бадр Ал Накли, 5.Жамел Аммар, 7.Ҳамдан Ал Ҳамдан (С), 8.Ҳуссаин Ал Моқаҳви, 9.Дорис Саломо, 14.М.Феҳаид, 17.Абдуллоҳ Али, 21.Муҳаммад Ҳайдар, 32.Во Шагра Абдулазиз Юсуф, 77.Элтон Хосе Хавьер Гомес.

- Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Анвар Ғофуров, 10.Анвар Бердиев, 18.Бобиржон Акбаров, 24.Баҳодир Пардаев, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Олег Зотеев.

- "Бунёдкор": 25.Муротжон Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев, 8.Жавлон Иброҳимов, 11.Олександр Пишур, 14.Воҳид Шодиев, 16.Карлос Кото, 21.Сардор Рашидов, 23.Саҳоб Жўраев, 40.Сергей Симоненко.

- Бошланғич таркиблар маълум бўлди.

- Учрашув ҳакамларини ёдингизга соламиз:
Рефери: Ким Донг Жин (Корея Республикаси)
Рефери ассистенти 1: Жёнг Хае Санг (Корея Республикаси)
Рефери ассистенти 2: Янг Бёнг Еун (Корея Республикаси)
Тўртинчи ҳакам: Ким Дае Ёнг (Корея Республикаси)
Ҳакамлар эксперти: Али Муҳаммад Саид Бужсаим (БАА)
Учрашув комиссари: Аҳмад Шаҳир (Мальдив ороллари)

- Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси бугун меҳмонда Саудия Арабистони чемпиони - "Ал Фатҳ" клуби билан баҳс олиб боради.

- Учрашув соат 22:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика