UZ

Сўнгги янгиликлар

11:41"Динамо" Беларусга йўл олди  0 11:20"Бунёдкор" Иномов ортга қайтганини эълон қилди  0 10:55“Барселона“ яна бир ТОП футболчи учун курашда енгилди  4 10:28Сенсация қайд этган Энцо Мареска финалдан сўнг нималар деди?  12 09:55Расман. Бразилия терма жамоаси аъзоси Россия клубига ўтди  0 09:20Энрике мағлубият ҳақида фикр билдирди  29 08:41Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг икки нафар футболчиси “Нефтчи“ билан шартнома тузди  5 08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  20 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  6 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  8 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  170 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  2 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  6 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1

“Ал-Айн” Қаршига ташрифи олдидан мағлубиятга учради Янгиликлар

“Ал-Айн” Қаршига ташрифи олдидан мағлубиятга учради

Теглар :  НасафАл Айн
Осиё чемпионлар лигасидаги рақибимиз – “Ал-Айн” жамоаси кеча БАА чемпионатининг навбатдаги 23-турини сафарда Дубайнинг “Ал-Аҳли” жамоасига қарши ўтказди ва кичик ҳисобда мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 38-дақиқасида Эвертон Рибейронинг амалга оширган жарима тўпини, “Ал-Аҳли” жамоаси сардори - Ахмад Халил боши билан Холид Ийсо қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйган ва ушбу гол ўйин охиригача сақланиб қолган. Натижада Златко Далич жамоаси – “Ал-Айн” мағлубиятга учраган.
 
Ушбу учрашувда “Ал-Айн” жамоасидан дастлаб қуйидаги футболчилар майдонга тушишди:
 
Дарвозабон
17.Холид Ийсо
 
Ҳимоячилар
5.Исмоил Ахмад
19.Муҳанад Салим - (11.Саид Алхатири,77)
23.Муҳаммад Ахмад Ғариб
50.Муҳаммад Фаёз
 
Ярим ҳимоячилар
6.Флип Бастос (Бразилия) - (16.Муҳаммад Алрақи, 46)
10.Умар Абдулраҳмон (с)
13.Ахмад Барман - (18.Иброҳим Диаки, 62)
29.Ли Мюнг Жи (Ж.Корея)
70.Данило Асприлло (Колумбия)
 
Ҳужумчи
9.Дянфрес Дуглас (Бразилия).
 
Захирадагилар: 22.Маҳмуд Алтеналжи, 4.Саид Мусаббиҳ, 20.Ҳилол Саид, 77.Муҳаммад Фавзи.
 
Огоҳлантириш: 5.Исмоил Ахмад 88.
 
Ушбу учрашувдаги ғалабадан сўнг, “Насаф”нинг ўтган йилги ОЧЛ гуруҳ босқичидаги рақиби – “Ал-Аҳли” клубининг очколари сони 59тага етди ва улар турнир жадвалида пешқадамлик қилишмоқда.
 
“Ал-Айн” жамоасининг очколари сони 53та, улар турнир жадвалининг 2-поғонасини банд этиб туришибди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика