UZ

Сўнгги янгиликлар

22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  15 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  3 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  0 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  62 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   3 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  26 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  4 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   2 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  5 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  23

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими? Янгиликлар

Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" билан борадими?

Бугун Олмалиқда Ўзбекистон Суперлигаси 6-турининг қолдирилган учрашуви ўтказилиши режалаштирилган.

Унда Ҳамиджон Актамов бошчилигидаги "Қизилқум" Миржалол Қосимов шогирдларининг имтиҳонидан ўтиши керак.

ОКМК

Бобурбек Юлдашев - 34'

Суперлига. 6-тур

22/06/2021, 20:00

2
:
1
Тугади

Қизилқум

Элгужа Григалашвили - 29', Эркин Бaйдуллаев - 36'

45'
90'
34'  Бобурбек Юлдашев
42'  Акром Комилов
62'  Миржамол Қосимов (Зафар Полвонов)
62'  Санжар Турсунов (Дилшод Жўраев)
68'  Шоҳруҳ Гадоев (Ҳусниддин Ғофуров)
68'  Муроджон Тошматов (Элвин Фортес)
75'  Бобурбек Юлдашев (Сардор Раҳмонов)
76'  Акром Комилов
29'  Элгужа Григалашвили
29'  Муҳсин Убайдуллаев
36'  Эркин Бaйдуллаев
46'  Файзулло Қамбаров (Шерали Жўраев)
69'  Жасур Азимов (Миржалол Қосимов)
84'  Элгужа Григалашвили (Беҳруз Садиллоев)
90'  Игнатий Нестеров
90'  Беҳруз Садиллоев (Жамшид Ҳасанов)
90'  Беҳруз Садиллоев

АГМК жорий мавсум уй учрашувларида барчадан яхшироқ натижа қайд этяпти. Бунинг устига, Навоий жамоаси Олмалиқда ўтган сўнгги 4 ўйиннинг барчасида майдонни боши эгик ҳолда тарк этган. Жамоаларнинг турнир жадвалидаги ҳолатлари ҳам АГМКнинг фаворитлигидан далолат беряпти.

Аммо, Актамов Олмалиққа "оқ байроқ" кўтариш учун бормаслиги аниқ. Чунки бу йилги "Қизилқум" олдингиларидан кескин фарқ қиляпти. Жамоа натижа учун ўйнашни уддаламоқда. Навоийликлар ортда қолган 9 турда ўз дарвозаларидан фақат 7 бор тўп олиб чиқишди. Бу борада  чемпионат етакчиси "Пахтакор"гина яхшироқ натижага эга - 5. "Қизилқум" айни пайтда меҳмонда мағлуб бўлмаган 3 жамоадан бири бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, клуб сафар ўйинларида фақат 1 та гол ўтказиб юборган. Бу Суперлиганинг жорий мавсумдаги энг яхши натижаси ҳисобланади.

Солиштириш учун, ўтган мавсумнинг шу қисмига эътибор қаратамиз. "Қизилқум" дарвозаси 18 марта ишғол қилинган. Жамоа 2 очко билан охирги поғонада турган эди.

Хуллас, ўз уйида ҳаммадан зўрроқ ўйнаётган АГМК сафарда ютқазмаётган, гол ўтказмаётган "Қизилқум"га қарши. Бу баҳс Миржалол Қосимов учун 2 карра аҳамиятли. 

Чунки АГМКдан юқорида турган "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" бу турда очко йўқотди. Шу туфайли Миржалол Қўшоқович шогирдлари бугун ғалаба учун 2 карра кўпроқ ҳаракат қилади. Кўрамиз, Олмалиқдаги ўйинда кимнинг анъанаси якун топади?

Суперлига, 6-тур (Қолдирилган ўйин)

22 июнь, сешанба

АГМК – "Қизилқум" (20:00)

Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Бектурсин Канназаров, Жалғасбай Сарсенов, Султонмурод Абдураҳмонов

Назоратчи: Игорь Нехочин

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика