UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  2 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  3 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  1 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1 21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  54

Акром Комилов: «ОЧЛ «Бунёдкор»сиз зерикарли бўлади» Янгиликлар

Акром Комилов: «ОЧЛ «Бунёдкор»сиз зерикарли бўлади»

Хабарингиз бор, бу йилги Ўзбекистон кубоги финалида Тошкентнинг икки гранд клуби - «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келишади.

Маълумот учун, «темирйўлчилар» ва «қалдирғочлар» кубок финалида бир бор тўқнаш келишган. 2014 йилги қарама-қаршиликда «Локомотив» қўшимча дақиқаларда урилган гол эвазига ғалаба қозонганди.

Биз ушбу муҳим баҳс олдидан «Бунёдкор» ҳимоячиси Акром Комиловнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Акром, ярим финалда икки ўйин натижасига кўра, «Динамо»ни мағлуб этдинглар. Сафардаги ишончли ғалабанинг асосий омили нимада бўлди?

- Менимча, биз финалга чиқишни кўпроқ хоҳлагандик. Барчамиз катта иштиёқ билан ҳаракат қилдик, майдоннинг ҳар бир қаричи учун курашдик. Энг муҳими, мураббийларимизнинг ўйиндан олдин берган кўрсатмаларини бекаму-кўст бажардик.


- «Бунёдкор» мухлисларида биринчи учрашувдаги нурсиз дурангдан сўнг хавотир йўқ эмасди. Ўша натижани кутилмаган дейиш мумкинми ёки ҳақиқатан ҳам ўйин шунга мос бўлганмиди?

- Йўқ, мен бироз бошқача фикрдаман. Мазкур баҳсда ғалаба қозонишимиз шарт эди. Зеро, меҳмонлар дарвозасини ишғол қилиш учун имкониятларимиз жуда кўп бўлди. Фақат вазиятларни голга айлантира олмаслик бизга панд берганди.

- Жавоб ўйини олдидан ҳадик бормиди ёки майдонга ишонч билан тушдингларми?

- Иккинчи вариант тўғри. Агар саволингизнинг биринчи қисми ҳақида ўйлаганимизда, аниқ мағлубиятга учрардик.

- Финалгача бўлган ўйинлар орасида энг қийини қайси?

- Биз учун ҳар бир баҳс мураккаб тарзда кечди. Барча учрашувларда рақиблар жиддий қаршилик кўрсатишди. Айниқса, икки учрашувдан иборат кубок баҳсларида қайсидир жамоани фаворит сифатида кўрсатиш нотўғри бўлади.

- Олдинда битта ўйин қолди. Унда ғалабага эришган жамоа учун ОЧЛ эшиклари очилади. Финалдан нималарни кутяпсиз?

- Албатта, ғалаба қозониш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Чунки ОЧЛ-2018 «Бунёдкор»сиз зерикарли ўтади. Шу боис, кубок финалини сабрсизлик билан кутяпмиз. Ушбу совринни қўлга киритишни ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ хоҳлаяпмиз. Жамоамизда мукофот ютмаган ёшлар бисёр. Шундай экан, барчамизда иштиёқ кучли бўлади.


- «Локомотив» кубокни осонликча бой бермайди. Рақиб жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?

- Тўғри, «Локомотив» кучли клуб. Чемпионатда ҳам яққол пешқадам бўлиб турибди. Аммо ҳар қандай ҳолатда ҳам бизни ғалабадан ўзга натижа қониқтирмайди.

- Сизнингча, ушбу учрашувда «Бун­ёдкор»нинг устун томони нимада бўлади?

- Финалда ҳеч бир жамоада яққол устунлик бўлмайди. Менимча, имкониятлар элликка эллик. Қайси томон ғалаба қозонишни кўпроқ хоҳласа, якунда ўша клуб футболчилари кубокни боши узра баланд кўтаришади.

- 2014 йилги финалда ҳам «Локомотив» ва «Бунёдкор» ўзаро тўқнаш келишганди. Ўша драматик учрашувни эслайсизми?

- Ҳа, албатта, худди кечагидек ёдимда, ўзим ҳам майдонга тушгандим. Қўшимча бўлимларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлубиятга учрагандик. Жуда алам қилганди. Энди ўша ҳолат учун ҳам реванш олишимиз шарт.

- «Обод»нинг олий лигадан четлатилиши сиз учун ҳам кутилмаган ҳолатга айландими?

- Худди шундай.

- Бу тўғрими?

- ЎФФ шундай қарорга келибдими, демак тўғри. Ҳамиша спорт принципларига амал қилингани маъқул.


Манба. "Интерфутбол" газетаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика