

"Пахтакор" билан ўйин қийин кечишини билардик. Биринчи голдан кейин дарҳол иккинчи бор тўп киритдик, бу бизга ёрдам берди. Учта гол уриб ғолиб бўлдик. ОЧЛда гуруҳдан чиқа олмаслигимиз аниқ бўлди. Шу боис бор эътиборимизни Ўзбекистон чемпионатига қаратамиз. Кейинги ҳафта ОЧЛда бу йилдаги сўнгги ўйинни ўтказамиз. Ўзбекистон учун ғалаба қозонишимиз лозим", - дейди Акром Комилов.



