UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30Нагельсманн ёзгача дам олади  0 11:21Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон қуръа жараёнида иккинчи саватчада бўлади  4 11:05Рэтклифф "Манчестер Юнайтед"ни сотиб олиш учун "Ницца"даги улушидан воз кечиши керак  0 10:54Шоҳруҳ Ишанов: "Андижон-SGS" олдига бу йил Про лигада қолиш вазифаси қўйилган"  0 10:41"Хоразм" бош мураббийи Руслан Аҳмедов: "2022 йилни 5та ойлик ва 10та мукофот пули билан якунлагандик"  1 10:27Ковач инглиз клубида ишлашдан бош тортди  2 10:00Месси – терма миқёсида 9+ хет-трик қайд этган учинчи футболчи. Лео умумий фаолиятидаги 57-хет-тригига эришди  41 09:50Ўртоқлик ўйини. Ҳиндистон – Қирғизистон 2:0  0 09:45Ўртоқлик ўйини. Аргентина – Кюрасао 7:0  1 09:40Ўзбекистон МТЖ ярим йилдан бери ютқазмаяпти. Катанец термадаги ўйинлар борасида Куперга яқинлашди ва бир натижа бўйича рекорд қўйди  33 09:35Евро-2024 саралаш. Шотландия - Испания 2:0  0 09:30Евро-2024 саралаш. Туркия - Хорватия 0:2  0 09:25Евро-2024 саралаш. Грузия - Норвегия 1:1  0 09:20ФИФАнинг янгиланган рейтингида пешқадам ўзгаради  6 09:10Ўртоқлик ўйини. Германия - Бельгия 2:3  0

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" Янгиликлар

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
09 фев 23:45:37
Belconnen FC
Universitetda bir bema'ni domlamiz qizlarni sinfdan chiqarvorib og'il bolalarga anekdot aytib bergandi: Bir qozidan so'rashibdi, Xudodan qo'rqmadizmi huzurizga kelgan ojizani sikib qo'yibsiz. Qozi aytgan ekan, albatta qo'rqdim, qo'rqib-qo'rqib qilaverdim.
   
10 фев 08:02:15
Kanimex
Belconnen FC фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Universitetda bir bema'ni domlamiz qizlarni sinfdan chiqarvorib og'il bolalarga anekdot aytib bergandi: Bir qozidan so'rashibdi, Xudodan qo'rqmadizmi huzurizga kelgan ojizani sikib qo'yibsiz. Qozi aytgan ekan, albatta qo'rqdim, qo'rqib-qo'rqib qilaverdim.
Яна борми анекдот))
   
09 фев 19:20:36
Привет
Айнан сан қайси жамоалар ўйини натижасига таъсир қилишдан қўрқасан ва кўпроқ қайси жамоаларни синдириш тўғрисида кўрсатмалар олиш санга завқ бағишлайди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика