UZ

Сўнгги янгиликлар

00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  0 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  12 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 00:05Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  45 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  2

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" Янгиликлар

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика