UZ

Сўнгги янгиликлар

17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  12 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 17:10Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Металлург" ва "Сўғдиёна" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  8 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  7 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  3 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  14 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  6

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади" Янгиликлар

Акобирхўжа Шукуруллаев: "Ҳакамлар ўйин натижасига таъсир қилишдан қўрқишади"

Coca-Cola Суперлигасида танаффус давом этади.

Барча жамоа ва футболчилар сингари ҳакамлар ҳам янги мавсумга тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишди. Биз ҳам "Чиғатой" спорт-комлексида ўтказилаётган ўқув-машғулот йиғинида қатнашиб, ФИФА рефериси Акобирхўжа Шукуруллаевнинг фикрлари билан қизиқдик.





— Ўтган мавсумни Суперкубок ўйини билан бошлаган эдингиз. 2022 йил сиз учун қандай ўтди? Мавсум охирида ўз натижаларингиздан қониқдингизми?

— Ҳа, ўтган мавсумнинг очилиш ўйини менга ишониб топширилганди. Тўғриси, Суперкубок баҳсига тайинланишимни кутмаган эдим. Чунки мендан тажрибали реферилар талайгина. Шукр, Яйпандаги ўйинни эътирозларсиз, яхши ўтказиб олдик. Кучли томон ғалаба қозонди...

Мавсум давомида 18та учрашувда ишладим. Футбол тезлашиб кетган, қайсидир вазиятларда сизни ўйинчилар ёпиб қўяди. Шу туфайли исталган рефери янглишиши мумкин, менда ҳам шундай қарорлар бўлди. Лекин ўйин натижасига таъсир қиладиган, қўпол хатоларга йўл қўймадим. Шундан хурсандман. 

— Очилиш ўйинидан ташқари, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клублари ўртасидаги ҳар иккала тўқнашув сизга ишониб топширилди. Охирги йилларга эътибор қаратсак, бу клублар ўртасидаги исталган ўйин жанжал билан якунланар, ҳакамлар томон эътирозлар ёғдирилар эди. Шунақа принципиал рақиблар ўртасидаги "жанглар" реферининг ўсишига хизмат қиладими?

— Албатта. Ўйин даражаси қандай бўлса, ҳакамнинг даражаси шунга мутаносиб тарзда ошиб боради. Раҳбарият чемпионат доирасидаги ҳар иккала ўйинни менга ишониб топширди. Аввало, натижага таъсир қилиб қўймасликка ҳаракат қилдим. Ўйинга тайёрланиш жараёнида ҳар икки жамоанинг ўйин услуби, кўп қўполлик ишлатадиган ва симуляция қилишга мойилроқ футболчиларни алоҳида ўрганиб чиқдим. Чунки майдонга чиқишдан олдин у ерда сизни нималар кутиб турганини тахминан билишингиз керак. Акс ҳолда, ўйин жараёнида қийналиб қоласиз. Ёрдамчи ҳакамлар, инспекторлар, ўша учрашувда ишлаган барчага миннатдорчилик билдираман. Уларнинг ёрдами билан юзимиз ёруғ бўлди. 

— Кўплаб реферилар бунақа ўйинлардан қочишга ҳаракат қилишади. Ростан ҳам учрашув даражаси ҳакамга қўшимча босим юклайдими? Майдонда югураётган пайтингизда шу ҳақда ҳам ўйлайсизми?

— Менимча, ўйин стартигача исталган ҳакам ўйласа керак. Чунки ҳамма натижага таъсир қилиб қўйишдан қўрқади. Ўйин давомида томошабинлар ҳам босимни орттириши мумкин. Лекин мен майдонга чиққандан кейин ҳамма нарсани унутиб, бор эътиборимни вазиятларга қаратишга ҳаракат қиламан.

— Тепада учрашувга тайёрланиш жараёнида футболчиларнинг характерини алоҳида ўрганишингиз ҳақида гапирдингиз. Ўзбекистон чемпионатида энг кўп симуляция ишлатадиган ўйинчи ким?

— Ўз тажрибамдан келиб чиқсам, Санжар Қодирқулов билан Жавоҳир Сидиқовни кўрсатган бўлардим.

— Охирги савол: Акобирхўжа Шукуруллаевнинг келаётган мавсумдаги мақсади, режалари қандай?

— Мен ОФК академиясида таҳсил оламан. 28 февраль куни Малайзияга жўнаб кетамиз. Ҳозир шунга ҳар томонлама (фитнес, ўйин қоидалари ва инглиз тили) тайёрланяпмиз. Худо хоҳласа, 2023 йилни ўтган мавсумга қараганда яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиламан.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика