UZ

Сўнгги янгиликлар

22:11УЕФА йилнинг энг яхшиларини аниқлаш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди  10 21:57"Эвертон" тўпурари "Барселона"га ўтиши мумкин  1 21:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  4 21:26Месси: "Дембеле "Барселона"га керак"  8 20:59Вертонген: "Барселона"ни мағлуб этишимиз шарт"  14 20:42Месси Аргентина терма жамоасига қайтиши мумкин  7 20:18МЮ қишда "Тоттенхэм" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2 19:55Роналду, Месси, Погба, Модрич, Салаҳ... УЕФА йил терма жамоасига номзодлар эълон қилинди  20 19:46Роналду: "Ҳозирча уйланиш ҳақида ўйламаяпман"  18 19:17Карикатура: Клублар ўртасидаги ЖЧда "Бока" эмас, "Ривер" ўйнайди  5 19:01Азиз Турғунбоевнинг яқини: "Гап пулда эмас, Азиз ОЧЛ туфайли "Пахтакор"га ўтмоқчи"  41 18:52"Навбаҳор"нинг асосий футболчиси шартномани узайтирди  25 18:45"Ливерпуль" Азарни харид қилмоқчи  5 18:11Роналду: "Месси Италияда ўйнашни хоҳлаб қолишини истайман"  29 17:56Бу йил ҳам йилнинг энг яхши футболчи ва мураббийи аниқланмайди-ми?  10

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси! Янгиликлар

Акмал Холмуродов - "Динамо"нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси!

2018 йилги мавсумдан сўнг, ўтган икки ҳафта давомида «Динамо» клуби расмий сайтида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказилиб, жамоанинг бу йилги энг яхши футболчиси аниқланди.

Клуб расмий сайтида «Сизнингча, «Динамо» жамоасининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси ким?» сўровномасида энг кўп овоз тўплаган футболчи – Акмал Холмуродов бўлди. Мавсумнинг иккинчи қисмига таркибга қўшилган ҳимоячи жамоанинг ҳимоя қўрғони етакчиси сифатида тўп суриб, муҳим голларга ҳам муаллифлик қилди. «Динамо» жамоасининг турнир жадвалида энг кам гол ўтказиб юборган Про-Лиганинг энг яхши ҳимоя чизиғига эга бўлишида Холмуродовнинг ҳиссаси катта бўлди. Сўровномада Акмал Холмуродов 133 та овоз (38.7%) тўплаб, «Динамо»нинг 2018 йилги энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

Иккинчи ўриндан жамоа яримҳимоячиси Жасур Азимов жой олди. Самарқандлик футболчига 129 та (37.5%) овоз берилди. Азимов ҳам мавсум давомида «Динамо»нинг фаол футболчиларидан бири сифатида тўп суриб, жамоанинг ғалабаларига муносиб ҳисса қўшди. Қайд этиш керак, Азимов 2017 йилда «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» деб топилганди.

Сўровномада учинчи ўриндан 28 (8.1%) овоз билан Илҳом Юнусов ўрин олган. Самарқандлик тажрибали яримҳимоячи мавсум давомида жамоадошларига намуна бўла олди ва бир қатор ўйинларда муҳим голлари билан жамоага наф келтирди.

Шунингдек, мухлислар йил давомида яхши ўйинлари билан ёдда қолган Дамир Темиров 24 (7%), Отабек Нарзуллаев 18 (5.2%), Шоҳруҳ Эшбўтаевларга 12 та овоз (3.5%) беришган. Сўровномада жами 344 та овоз берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2007 йилдан буён клуб матбуот хизмати томонидан сўровнома орқали аниқланиб келинаётган «Динамо»нинг «мавсумдаги энг яхши футболчиси» номига қуйидаги футболчилар лойиқ кўрилган:



«Динамо»нинг «йил футболчиси» номинацияси ғолиблари:
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

+2   
06 дек 16:33:37
Константин Волков
(Oniya Dinamoga keraksan har soniya ) degan maqola o'qiganidim erudit sport gazetasidan.. . Juda kuchli baquvvat ximoyachi edi, MTJ mizda o'ynashga ham tayyorligini aytgan edi, adashmasam qaysidir o'rtoqlik o'yinida MTJ mizdan o'ynaganidi...
Mayli u ham vafot etgan. Shunga o'xshagan baquvvat Legionerlar yetishmayapti Pepsi ligamizda...
+1   
06 дек 16:33:42
Old city boyS
2007 йил – Фарҳод Тожиев
2008 йил – Илёс Қурбонов
2009 йил – Баҳодир Насимов
2010 йил – Илҳом Юнусов
2011 йил – [Дэвид Ония]
2012 йил – Иван Нагаев
2013 йил – Андрей Мельничук
2014 йил – Андрей Мельничук.
2015 йил – Камолиддин Мурзоев.
2016 йил – Амиржон Сафаров.
2017 йил – Жасур Азимов.
2018 йил – Акмал Холмуродов.
---------------------------------------
Devid Onia yaxshi ximoyache edi Xudo raxmat qilsin
   
06 дек 20:10:45
raul
Akmalhon yahshi uyinchi, Quqon da Zur uynadi, omad tilayman.
   
06 дек 16:24:56
Old city boyS
Adashmasam Akmal Xolmurodov Dinamoda 3-4 yil oldin xam uynardi. Shu yil Surxonga 90 minutda yaxshi gol urgandi. Jonini berib uynedigan igrok Arziydi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Суперлига-2018. Томошабинлар ташрифи кимда қанча? Суперлига-2018. Томошабинлар ташрифи кимда қанча?
2018 йилги Суперлига баҳслари ҳам тарихга айланди.  127
"Челси" "Сити"ни ютди, АПЛда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда "Челси" "Сити"ни ютди, АПЛда "Ливерпуль" етакчилик қилмоқда
2002 йилдан бери АПЛнинг амалдаги чемпиони "Стемфорд...  85
Пеле: "Месси фақат чап оёғи билан ўйнайди ва бор-йўғи битта ҳаракатни билади" Пеле: "Месси фақат чап оёғи билан ўйнайди ва бор-йўғи битта ҳаракатни билади"
Бразилиялик афсонавий ҳужумчи Пеле Лионель Мессини ўзи ва Диего...  75
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг