UZ

Сўнгги янгиликлар

12:42Родриго "Реал"ни тарк этиш ниятида эмас  1 12:18Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади"  3 12:01"Манчестер Сити" ярим ҳимоячисини қўйиб юборишга тайёр  2 11:39"Арсенал" "Ювентус" ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда  0 11:15"Барселона" Араухони трансферга қўйди  5 10:42Фабио Каннаваро – «Удинезе» бош мураббийи  1 10:2116:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?  16 10:13«Барселона» иккита мураббийдан бири билан шартнома тузмоқчи  11 09:46«Ливерпуль» «отмен». Аморим музокара ўтказиш учун Лондонга учиб келди  1 09:20Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган  33 08:52«Интер» «Милан»дан ўтиб кетди  10 08:27МЮнинг янги раҳбарларидан бири мухлисларга мурожаат билан чиқди  2 08:03Аббосбек Файзуллаев Ўзбекистон ОТЖ сафидаги биринчи машғулотида нималар деди?  15 07:37Осиё кубоги. Бугун терма жамоамиз Вьетнамга қарши баҳс олиб боради  19 07:05U23 Осиё кубоги. Саудия Арабистони - Ироқ 1:2   0

Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади" Янгиликлар

Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Акмал Саитқулов фикрларини билдириб ўтди.





"Бугунги ўйинга мураббийлар штаби билан келишган ҳолда ҳимоявий услубни танлаган эдик. Ҳақиқатдан ҳам жамоамиз орқа чизиқда тўғри ўйнади. Ҳужумда муаммоларимиз борлиги рост. Қанот вингерлари етишмаётгани кўриниб турибди. Қарши ҳужумда тезроқ ҳаракат қилганимизда ютишимизга ишонардик. "Янгиер" яхши шаклланаётган жамоа. Таркиби легионерлар билан кучайтирилган",- дейди мураббий.

- Элёр Омонжоновни эрта алмаштиришни сабаби нимада?
- У соғлиғи билан боғлиқ эътироз билдиргани йўқ эди. Лекин ўйин давомида юраги томондан кўкрак қисиши бўлди. Ҳозирда ҳолати яхши. Кўриб турибсиз захирамиз тор. Болаларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

- Асрор Алиқулов қачон жамоани қабул қилиб олади?
- Асрор Алиқулов биз билан бирга. Ўз маслаҳатларини бериб турибди. Ихтиёр Каримов, Асрор Алиқулов барчамиз биргаликда ўйинларни таҳлил қиляпмиз. Бош мураббийнинг даволаниш жараёни давом этмоқда. Қачон якунланиши номаълум. Июнь ойида Про лицензияси учун ўқишлар бошланади. Шу паллада ҳам Асрор Чориевич биз билан бирга бўлолмаслиги мумкин. Ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Асадбек Самариддиновда бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Ушбу футболчи Расул Юлмуҳаметов билан яхши тандем ҳосил қиляпти. Лекин қолган футболчилар билан ўйнаб кета олаётгани йўқ...
- Тўғри айтдингиз. Самариддинов ишончни оқлай олмаяпти, дейиш нотўғри. У ҳали ёш футболчи. Тажриба етишмаяпти. Балки озроқ дам олиш имконини берармиз. Унинг ўрнига ўйинчи йўқ. Бекзод Сувоновда чарчоқ аломатлари бор.

- Сиз жамоани бошқараётган вақтда натижа ва ўйин даражаси яхшиланаётганини кўряпмиз...
- Кубок баҳсларида тактик томондан ўзгаришларга қўл урдик. Болаларда ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти. Трансфер таъқиқи олингани ҳам қўшимча руҳият берди. Ихтиёр ака ҳам ёрдам беряпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика