UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 1:0 (матнли трансляция)  58 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  1 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  9 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  1 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  3 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  14 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  29 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  6

Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади" Янгиликлар

Акмал Саитқулов: "Трансфер таъқиқини олингани футболчиларга қўшимча руҳият бағишлади"

Про лиганинг олтинчи туридан ўрин олган "Шўртан" - "Янгиер" (0:0) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Акмал Саитқулов фикрларини билдириб ўтди.





"Бугунги ўйинга мураббийлар штаби билан келишган ҳолда ҳимоявий услубни танлаган эдик. Ҳақиқатдан ҳам жамоамиз орқа чизиқда тўғри ўйнади. Ҳужумда муаммоларимиз борлиги рост. Қанот вингерлари етишмаётгани кўриниб турибди. Қарши ҳужумда тезроқ ҳаракат қилганимизда ютишимизга ишонардик. "Янгиер" яхши шаклланаётган жамоа. Таркиби легионерлар билан кучайтирилган",- дейди мураббий.

- Элёр Омонжоновни эрта алмаштиришни сабаби нимада?
- У соғлиғи билан боғлиқ эътироз билдиргани йўқ эди. Лекин ўйин давомида юраги томондан кўкрак қисиши бўлди. Ҳозирда ҳолати яхши. Кўриб турибсиз захирамиз тор. Болаларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман.

- Асрор Алиқулов қачон жамоани қабул қилиб олади?
- Асрор Алиқулов биз билан бирга. Ўз маслаҳатларини бериб турибди. Ихтиёр Каримов, Асрор Алиқулов барчамиз биргаликда ўйинларни таҳлил қиляпмиз. Бош мураббийнинг даволаниш жараёни давом этмоқда. Қачон якунланиши номаълум. Июнь ойида Про лицензияси учун ўқишлар бошланади. Шу паллада ҳам Асрор Чориевич биз билан бирга бўлолмаслиги мумкин. Ҳар қандай ҳолатга тайёр туришимиз керак.

- Асадбек Самариддиновда бир нечта қулай имкониятлар юзага келди. Ушбу футболчи Расул Юлмуҳаметов билан яхши тандем ҳосил қиляпти. Лекин қолган футболчилар билан ўйнаб кета олаётгани йўқ...
- Тўғри айтдингиз. Самариддинов ишончни оқлай олмаяпти, дейиш нотўғри. У ҳали ёш футболчи. Тажриба етишмаяпти. Балки озроқ дам олиш имконини берармиз. Унинг ўрнига ўйинчи йўқ. Бекзод Сувоновда чарчоқ аломатлари бор.

- Сиз жамоани бошқараётган вақтда натижа ва ўйин даражаси яхшиланаётганини кўряпмиз...
- Кубок баҳсларида тактик томондан ўзгаришларга қўл урдик. Болаларда ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти. Трансфер таъқиқи олингани ҳам қўшимча руҳият берди. Ихтиёр ака ҳам ёрдам беряпти.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика