UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  4 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  1 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  4 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  1 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  9 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  13 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  3 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6

Акмал Ортиқов: "Оила аъзоларим ўйинни стадиондан кузатишгани менга қўшимча куч бағишлади" Янгиликлар

Акмал Ортиқов: "Оила аъзоларим ўйинни стадиондан кузатишгани менга қўшимча куч бағишлади"

Хабарингиз бор, куни кеча Сoca-Cola Суперлиганинг 7-тури доирасида "Турон" - "Пахтакор" (1:1) учрашуви якунида яйпанликлар дарвозабони Акмал Ортиқов учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 Шунингдек, тажрибали дарвозабон Championat.asia талқинига кўра 7-тур рамзий терма жамоасига киритилди ва мазкур турнинг энг яхши дарвозабони дея эътироф этилди. Сайтимиз мухбири "Турон" дарвозабони Акмал Ортиқов билан интервью ташкил этди.

- Сиз "Турон" - "Пахтакор" учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилдингиз. Шунингдек, Championat.asia талқинига кўра рамзий терма жамоага киритилдингиз. Бундай эътироф футболчига қандай мотивация беради?

- Албатта кечаги "Пахтакор" билан ўтган ўйин биз учун омадли кечди. Жамоамиз мураббийлар штаби бу учрашувга бизни алоҳида дастурлар асосида тайёрлаганди. Ўйинда энг яхши деб топилганим менга кейинги ўйинларда куч ва қўшимча иштиёқ бағишлайди. Бундан ташқари бу эътироф менга катта масъулият юклайди, албатта бундай эътирофга муносиб ҳаракат қилишим зарур.

- Ўтган учрашувларда "Турон"да энг кўп танқидлар дарвоза чизиғига бўлаётган эди. "Пахтакор"га қарши ўйинда эса мухлислар олқишига кўпроқ айнан дарвозабон лойиқ кўрилди. Бу натижага қандай эришилди?

- Аввалги ўйинларда хатога йўл қўйиб жамоамизни қийин аҳволга солиб қўйгандим. Хатолардан тўғри хулоса чиқарган холда машғулотларда астойдил ишладик. Меҳнатларимиз самараси кечаги ўйинда ўз самарасини берди. Шу ўринда "Турон"да дарвозабонлар мураббийи вазифасида ишлаб келаётган Бекзод Турғуновнинг хизматларини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз. Кейинги ўйинларда ҳам кечаги учрашув каби фаол ҳаракат қилиб жамоамизга сидқидилдан ёрдам беришга ҳаракат қиламан.


 


- Билишимизча, "Пахтакор" билан ўйинни оила аъзоларингиз стадиондан кузатишган. Кечаги ўйиндаги фаоллигингизга мана шу омил ҳам сабаб бўлди деб ҳисоблайсизми?

- Кечаги ўйин жамоамиз учун муҳим аҳамият касб этарди. "Пахтакор"га қарши бўлиб ўтган баҳсни оила аъзоларим бевосита майдондан кузатишгани албатта қўшимча куч ва ғалабага бўлган иштиёқ бағишлади.

- Жамоани олдинда қисқа фурсат ичида 2 та муҳим ўйин кутиб турибди. 10 май куни АГМК, 13-куни эса "Қизилқум" билан ўйнайсизлар. Шу учрашувлар ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кейинги ўйинлар "Турон" учун жуда муҳим. Олдиндаги учрашувларда насиб бўлса тарихий ғалабамизни қўлга киритган холда мухлисларимизни хурсанд қиламиз деб ўйлайман.

- Акмал Ортиқов машҳур дарвозабонлар орасида кимни ўз идеали сифатида кўради?

- Авваллари машҳур дарвозабонлардан Икер Касильяснинг ўйинларини мириқиб томоша қилардим. Ҳозирда Кейлор Наваснинг ҳаракатларини кузатиб бораяпман.

- "Турон" мухлисларига қандай тилакларингиз бор?

- Биласизми, бу мен учун энг муҳим савол. "Турон" мухлислари шахсан мендан сўрасангиз энг зўри. Best of the best. Уларга ҳамиша соғлиқ-саломатлик тилайман.



Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика