UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар давом этмоқда  2 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  3 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  1 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  2 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  13 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  5 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди" Янгиликлар

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди"

Бекободнинг "Металлург" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 10-ўрин билан тугатди.

Биз жамоанинг тажрибали посбони Акмал Ортиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.



- Акмал, ушбу мавсумни "Металлург" сафида ўтказдингиз. Умумий таассуротлар қандай?

- Очиғини айтсам, мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Қийин ўйинлар кўп бўлди, бир неча марта очко ҳам йўқотдик. Аммо иккинчи даврага келиб жамоамиз ўз ўйинини топиб олди. Бир қатор кучли жамоалардан очко тортиб олишга муваффақ бўлдик. Умумий айтадиган бўлсам, гарчи биринчи давра биз учун омадли бўлмаган бўлса-да, мавсумнинг иккинчи қисмидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар зўр мавсум ўтказишди, умуман, биз учун барчаси ажойиб ўтди дейиш мумкин.

- Шу ўринда, сиз учун балки кутилган ёки кутилмаган савол. Сиз бир неча йиллар Яйпаннинг "Турон" клубида ўйнагансиз. Агар собиқ жамоангиздан таклиф тушса, қайтган бўлармидингиз?

- Ҳозирда "Металлург" билан амалдаги шартномам бор. Шу сабабли "Турон"га қайтиш ёки қайтмаслигим ҳақида айтсам, нотўғри бўлади. Ҳали бу борада гапиришга эрта деб ўйлайман.



- Яхши, унда футболдаги ўз позициянгиздан келиб чиқиб савол берсам. Сизнингча, ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли дарвозабони ким?

- Тибо Куртуа. Бу борадаги шахсий фикрим шундай. Ҳозирги кунда айнан у дунёнинг энг кучли посбони бўлиб турибди.

- Яна собиқ жамоангиз ҳақида. "Пахтакор"га қарши Яйпанда бўлиб ўтган ўйинда "Турон” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилгандингиз. Ўша учрашувдан қандай хотира ва таассуротлар қолган?

- "Турон" – "Пахтакор" (1:1 қайд этилган – таҳр.) учрашуви футболчилик фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлганди. Ўша куни Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳидаги муҳит ҳам ажойиб бўлган. Стадионга ташриф буюрган маҳаллий мухлислар маза қилиб футбол томоша қилишган ва ўйин якунида чинакамига байрам қилишганди.



- "Турон" яқинда бўлиб ўтган ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, Суперлигага йўлланма олди. Янги мавсумда бу жамоадан қандай натижаларни кутясиз?

- Биринчи навбатда, яйпанлик мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Албатта, жамоага омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламан. "Турон" янги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этишига ишонаман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика