UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак"   0 21:17Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган навбатдаги клублар маълум, улардан бири — "Зальцбург"  1 20:50Футбол олами. ОКМК ва "Насаф"да мағлубият: Ўзбекистон кубоги 1-тури ҳақида батафсил   0 20:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Кувайтга қарши ўйинга тайёргарликни бошлади  2 20:25Ковачичнинг пенальтидан тепган зарбаси йўналишини топишда Лунинга жамоадоши ёрдам берди  4 20:18Сенсация! Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди  7 20:08"Аркадағ" кетма-кет ғалабалар сони бўйича "Реал", ПСЖ ва "Манчестер Сити"дан олдинда  10 19:39Хави "Барселона"нинг бугунги машғулотини бекор қилди  5 19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  6 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  3 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  6 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  15

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди" Янгиликлар

Акмал Ортиқов: "Металлург" мавсумнинг иккинчи қисмида ўз ўйинини топиб олди"

Бекободнинг "Металлург" клуби Coca Cola Суперлигасининг жорий мавсумини 10-ўрин билан тугатди.

Биз жамоанинг тажрибали посбони Акмал Ортиқовнинг фикрлари билан қизиқдик.



- Акмал, ушбу мавсумни "Металлург" сафида ўтказдингиз. Умумий таассуротлар қандай?

- Очиғини айтсам, мавсумнинг биринчи қисмини кўнгилдагидек ўтказа олмадик. Қийин ўйинлар кўп бўлди, бир неча марта очко ҳам йўқотдик. Аммо иккинчи даврага келиб жамоамиз ўз ўйинини топиб олди. Бир қатор кучли жамоалардан очко тортиб олишга муваффақ бўлдик. Умумий айтадиган бўлсам, гарчи биринчи давра биз учун омадли бўлмаган бўлса-да, мавсумнинг иккинчи қисмидан қониқиш ҳосил қилдим. Йигитлар зўр мавсум ўтказишди, умуман, биз учун барчаси ажойиб ўтди дейиш мумкин.

- Шу ўринда, сиз учун балки кутилган ёки кутилмаган савол. Сиз бир неча йиллар Яйпаннинг "Турон" клубида ўйнагансиз. Агар собиқ жамоангиздан таклиф тушса, қайтган бўлармидингиз?

- Ҳозирда "Металлург" билан амалдаги шартномам бор. Шу сабабли "Турон"га қайтиш ёки қайтмаслигим ҳақида айтсам, нотўғри бўлади. Ҳали бу борада гапиришга эрта деб ўйлайман.



- Яхши, унда футболдаги ўз позициянгиздан келиб чиқиб савол берсам. Сизнингча, ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли дарвозабони ким?

- Тибо Куртуа. Бу борадаги шахсий фикрим шундай. Ҳозирги кунда айнан у дунёнинг энг кучли посбони бўлиб турибди.

- Яна собиқ жамоангиз ҳақида. "Пахтакор"га қарши Яйпанда бўлиб ўтган ўйинда "Турон” сафида учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилгандингиз. Ўша учрашувдан қандай хотира ва таассуротлар қолган?

- "Турон" – "Пахтакор" (1:1 қайд этилган – таҳр.) учрашуви футболчилик фаолиятимдаги энг яхши ўйинлардан бири бўлганди. Ўша куни Яйпандаги "Ўзбекистон" ўйингоҳидаги муҳит ҳам ажойиб бўлган. Стадионга ташриф буюрган маҳаллий мухлислар маза қилиб футбол томоша қилишган ва ўйин якунида чинакамига байрам қилишганди.



- "Турон" яқинда бўлиб ўтган ўтиш ўйинида "Локомотив"ни мағлуб этиб, Суперлигага йўлланма олди. Янги мавсумда бу жамоадан қандай натижаларни кутясиз?

- Биринчи навбатда, яйпанлик мухлисларни Суперлига йўлланмаси билан табриклайман. Улар бунга муносиб эдилар. Албатта, жамоага омад ва муваффақият ёр бўлишини тилаб қоламан. "Турон" янги мавсумда Суперлигада муносиб иштирок этишига ишонаман.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика