UZ

Сўнгги янгиликлар

14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  32 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  2 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  2 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  4 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  14 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11

Акмал Ортиқов: "Баҳс давомида мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга уриндик" Янгиликлар

Акмал Ортиқов: "Баҳс давомида мураббийлар берган кўрсатмаларни тўлиқ бажаришга уриндик"

Cоcа Cоlа Суперлигасининг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Металлург" — "Сўғдиёна" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар дарвозабони Акмал Ортиқов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Албатта, ўз уйимизда ва мухлисларимиз кўз ўнгида ғалаба қозониш жуда ёқимли. Қолаверса, бекободда ғалаба қозонганимизга анча вақт бўлганди. Мазкур ғалаба билан "Металлург"нинг ашаддий мухлисларини табриклайман.

"Сўғдиёна" билан уйинга бир ҳафта давомида астойдил таёргарлик кўргандик. Мақсад фақат ва фақат ғалаба қозониш ва очколаримиз сонини ошириб олишни режалаштиргандик. Дейлик, ўйин давомида мураббийларимиз томонидан берилган кўрсатмаларни тўғри бажардик ва катта иштиёқ эвазига ғалаба қозондик деб ўйлайман.

Рақиб "Сўғдиёна" жамоаси ҳам совринли ўринлар учун курашмоқда. Шу сабаб уларга ҳам ғалаба зарур эди. Биз эса уйда ўйнаётганимиздан келиб чиқиб ғалаба қозонмасак бўлмасди. Шунинг учун ҳам иккала жамоада ўйин давомида асабийлик ҳолатлари кузатилди.

"Мавсумни имкон қадар яхши ўринларнинг бирида тугатишни режалаштирганмиз. Қолган баҳсларда ижобий натижалар қайд этган ҳолда, Худо хоҳласа кучли олтиликка киришга ҳаракат қиламиз", - дейди Ортиқов.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика