


Хабарингиз бор, бироз аввал якунига етган баҳсда ЦСКА "Арсенал" (Тула) устидан ғалаба қозонди. Ушбу баҳсда москваликлар дарвозасини Игорь Акинфеев қўриқлади. Бу ўйин 34 ёшли футболчи учун ЦСКА либосидаги 650-си эди. У Москва клуби сафида 2004 йилнинг 31 майида "Крилья Советов"га (2:0) қарши учрашувда дебют қилган эди.



