UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Маълумки, 27 сентябрь – 8 октябрь оралиғида Кувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик, хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ҳам жалб қилинди. Умуман олганда, Кувайтдаги Осиё чемпионатига жуда яхши ҳолатда ташриф буюрдик. 

Гуруҳимиздаги бирорта жамоани кучли ёки кучсиз демаган бўлардим, чунки мусобақада ҳар бир иштирокчи очколар учун курашади. Айтайлик, бизнинг гуруҳдошларимиз ҳам фақат ғалабаларни кўзлаган ҳолда чиқишади. Демак, ҳар бир ўйиннинг қиймати олтинга тенг.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз олдига фақат ва фақат чемпионликни қўйган. Бу мақсад сари босқичма-босқич қадам ташлашимиз лозим. 

Мусобақада қанча кўп гол урсам, шунча яхши (кулади). Чунки урган голларим жамоамизнинг ғалабаларига фойда келтирса бўлди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика