UZ

Сўнгги янгиликлар

13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   3 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  0 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  8 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  6 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  13 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  11 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  5 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  6 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  14 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим" Янгиликлар

Акбар Усмонов: "Гуруҳдошларимизнинг бирортасини кучсиз демаган бўлардим"

Маълумки, 27 сентябрь – 8 октябрь оралиғида Кувайтда футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Унда Ўзбекистон футзал терма жамоаси ҳам иштирок этади. Турнир олдидан терма жамоамиз футзалчиси Акбар Усмонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

"Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик, хориждан жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассис ҳам жалб қилинди. Умуман олганда, Кувайтдаги Осиё чемпионатига жуда яхши ҳолатда ташриф буюрдик. 

Гуруҳимиздаги бирорта жамоани кучли ёки кучсиз демаган бўлардим, чунки мусобақада ҳар бир иштирокчи очколар учун курашади. Айтайлик, бизнинг гуруҳдошларимиз ҳам фақат ғалабаларни кўзлаган ҳолда чиқишади. Демак, ҳар бир ўйиннинг қиймати олтинга тенг.

Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўз олдига фақат ва фақат чемпионликни қўйган. Бу мақсад сари босқичма-босқич қадам ташлашимиз лозим. 

Мусобақада қанча кўп гол урсам, шунча яхши (кулади). Чунки урган голларим жамоамизнинг ғалабаларига фойда келтирса бўлди".

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика